Эрон мудофаа вазири: АҚШ бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра янада кучсизланди
генерал Амир Хотамий Эрон кўра, Америка бугунги кунда ҳар қочонгидан кўра заифлашган.
Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий Эрон жанубида Киш ҳаво ва авиациянинг тўққинзинчи кўргазмасининг очилиш маросимида АҚШ мустабидларининг сиёсатларига ва ушбу мамлакатнинг халқаро майдондаги ноқонуний ҳаракатларига ҳамда уларнинг бутунжаҳон тинчлиги ва хавфсизлигини кўрмаганга олишдаги кўплаб хатоларига ишора қилиб шундай таъкидладики, Америка бугунги кунда кучсиз ва заиф ҳолатга тушиб қолди.
Генерал Амир Хотамийнинг маълум қилишича, Эрон миллати бундан қирқ йил олдин Американи Эрондан чиқариб юборган.
Эрон мудофаа вазирига кўра, Эрон устувор, барқарор, мустаҳкам, ифтихор ва ўзига ишонч билан Америкага қарши қатъият билан турган ва улар Эрон халқига қарши золимона санкцияларни киритиб ўзларининг қадр-қимматларини поймол этишди.
Эроннинг Киш оролида Ҳаво ва авиациянинг тўққизинчи кўргазмаси 26 ноябрдан уч кун муддат давом этади. Унда, Эрон, Россия, Хитой, Индонезия, Покистон ва Озарбайжон республикасининг саноат ва ишлаб чиқарувчилари иштирок этади.