Майбуд "гилам" тўқиш бўйича халқаро шаҳар унвонида сайланди
Язд (Эрон маркази) туризм, қўл ҳунармандчилиги ва маданий мерос бош директорининг ўринбосари қўл ҳунармандчилиги халқаро кенгашида Майбуд шаҳри "гилам" тўқиш халқаро шаҳар унвонида рўйхатга киритилди,-деб хабар берди.
Муҳаммадризо Деҳқон Меҳржердий бугун Ирна ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, ўтган октябр ойида халқаро қўл саноати кенгаши томонидан Язд вилоятини кўздан кечирган натижаларига ишора этиб, улар Майбуд шаҳрида фаолият олиб борувчи гилам тўқиш ишхонаси ҳамда турли соҳалар, жумладан музейни кўздан кечиришдан кейин ўзларининг ижобий нуқтаи назарларини қўл саноати халқаро кенгашига тақдим этдилар,-деб айтди.
Зилу-ип билан тўқилган гиламнинг бир тури ҳисобланади. Майбуд шаҳрида гилам тўқиш қадимий таърихга эга. Айрим мутахассисларга кўра, унинг таърихи ҳижрий-қамарий саккизинчи асрга бориб тарқалади.
Майбуд шаҳри Язд вилоятининг шимолида жойлашган; Манбаларга кўра, Майбуд шаҳри Эрон марказидаги дастлабки ўтроқ минтақалардан ҳисобланади.