Адмирал Хонзода: Эрон армияси санкцияларни четлаб ўтди
Эрон ислом жумҳурияти исломий инқилоб ғалабасининг дастлабки кунларидан бошлаб санкциялар бошланган. Лекин, Эрон армиясининг денгиз кучлари санкцияларни четлаб ўтди.
Эрон армияси денгиз кучлари қўмондонига кўра, Эрон ислом жумҳурияти исломий инқилоб ғалабасининг дастлабки кунларидан бошлаб санкциялар бошланган. Лекин, Эрон армиясининг денгиз кучлари санкцияларни четлаб ўтди.
Адмирал Ҳусайн Хонзода шанба куни Эрон телеканалларининг бири билан ўтказган суҳбатида шундай таъкидлаб ўтдики, "Саҳанд" ҳарбий кемасининг бошқарув аппаратларини яратиш Эрон учун қуйлайлик яратди.
Бугунги кунда Эронда ишлаб чиқарилаётган ускуналар сифат жиҳатидан дунёнинг энг яхши ривожланган мамлакатларининг техника ускуналарининг сифати билан тенглаша олади.
Адмирал Ҳусайн Хонзоданинг маълум қилишича, санкцияларга қарамай Эрон тизимининг ютуқлари ва техник-ускуналарни ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлар маҳаллий мутахасислар томонидан ҳосил бўлган.
Эрон армияси денгиз кучлари қўмондонига кўра, АҚШнинг ҳарбий крейцерларига нисбатан Эрон томонидан кўрилган чоралар ҳам янада кучайтирилади.