Ҳошимий: АҚШнинг дори маҳсулотларига санкция жорий этилмаган, деган иддаолари асоссиздир
Эроннинг соғлиқни сақлаш вазири АҚШ давлатининг Эронга қарши қўллаган золимона санкцияларига ишора қилар экан, АҚШнинг дори маҳсулотларига қарши санкция жорий этилмаган, деган иддаосида асос йўқ, чунки ҳозиргача Эрондаги дори компанияларидан ҳеч бири товар айирбошлашни амалга оширмаган, деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Қозизода Ҳошимий Теҳронда маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган 6-та фармацевтик маҳсулотларнинг тақдимоти маросимида Эронда янги дори маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши АҚШ санкцияларининг таъсирсиз эканлигидан далолат беради, деб таъкидлади.
Қозизода Ҳошимий ўз сўзларида Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги АҚШ санкцияларига қарши кураш учун бор куч -қудратини ишга солмоқда, деб айтди.
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазири иштирокида мамлакатнинг "Хуршед Коддус" фармацевтика компаниясининг "Софосбувир" ва "Даклатавсир" дориларининг дастлабки моддалари, "Ниёкон тиб" ширкатининг "Синужел" ва "viscor" дорилари, "Дой дори" компаниясининг "Желли шарбати" ҳамда "Зист полимер" компаниясининг жароҳатлар учун ишлаб чиқарилган янги малҳам-дориларининг тақдимоти бўлиб ўтди.