Луристон вилояти
(last modified Tue, 04 Dec 2018 06:02:51 GMT )
декабр 04, 2018 11:02 Asia/Tashkent
  • Луристон вилояти
    Луристон вилояти

Луристон вилояти ўзининг қадимийлиги ҳамда юзлаб маданий, тарихий ва табиий жозибалари балан, шак-шубҳасиз, Эроннинг гўзал, диққатга сазовор ва муносиб об-ҳавога эга минтақаларидан бири ҳисобланади.

Image Caption

Луристон вилояти ўзининг қадимийлиги ҳамда юзлаб маданий, тарихий ва табиий жозибалари балан, шак-шубҳасиз, Эроннинг   гўзал, диққатга сазовор ва  муносиб об-ҳавога эга минтақаларидан бири ҳисобланади. Луристон вилояти ҳозирги вақтда  30 минг квадрат километр масоҳатга эга бўлиб, Эрон ғарбида жойлашган. Мазкур гўзал, қадимий ва  яшил минтақа шимолда Ҳамадон ва Марказий вилоятлар, жанубда Хузистон вилояти, шарқда Исфаҳон вилояти ва ғарбда Кирмоншоҳ ва Эйлом вилоятлари билан қўшнидир. Луристон вилояти Загрус тоғининг ўрта қисмида жойлашгани ҳамда кенг қамровли тоғли митақалар, баланд чўққилар, даралар, даштлар, хос жуғрофик мавқе, Ўртаер денгизи ва Ҳинд океани иқлимлари   таъсирига эга бўлгани боис турли об-ҳаво хусусиятларини ўзида жой берган. Ушбу вилоят гўзал табиий манзаралар, турли ҳайвонот ва қушлар яшовчи масканларга эгадир. Шу сабабдан Луристон вилоятини   табиатнинг сайр этиш  хазинаси деб аташ мумкин. Бунга илова мазкур минтақада мавжуд тарихий обидалар  вилоятнинг аҳамиятини янада оширган. Луристон вилояти иқлим тақсимоти жиҳатидан уч хил об-ҳаво, яъни  тоғли совуқ,  мўътадил минтақа об-ҳавоси, ярим саҳроли иссиқ  об-ҳавога эгадир.

Image Caption

 Луристон вилояти сатҳининг қарийб 85 фоизини тоғлар ташкил этган. Мазкур минтақа тоғлари умуман шимол-ғарбдан жануб-шарқ томон тақрибан параллел шаклида жойлашишган. Луристон тоғларининг ўртача баландликлари 1700 метрдан ошади. Мазкур вилоят тоғларининг энг баланд чўққилари шарқ ва жанубий шарқдаги тоғли минтақаларда жойлашган. Қарийб 4050 метрга эга “Уштронкуҳ” тоғи мазкур минтақанинг энг баланд тоғи ҳисобланади. Бошқа тоғлар ҳам мазкур минтақада мавжуддир. Бу тоғлар доимо қорлар билан қопланган ва Луристон вилоятининг асосий сув манбалари ҳисобланишади. Гўзал “Гаҳар” кўли ҳам Луристон вилоятининг табиий жозибаларидан бўлиб, “Уштронкуҳ” ёнида жойлашган.

Image Caption
Image Caption
Image Caption

Мазкур вилоятнинг асосий саноатини қурувчилик, металл ва кимё ташкил этади. Луристон металл саноатининг энг муҳимларини Хуррамободдаги  “Нейр Порс”  ва музлатгичсозлик мажмуаси ҳамда Алигударздаги қишлоқ хўжалик техникалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ташкил этади. Нейлон иплари ишлаб чиқарувчи Порсилун саноат комплекси, Хуррамободдаги нитроген ва бутан газлари  ишлаб чиқарувчи корхоналар, Буружерддаги атсетилен ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар, Висёндаги уксус ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар Луристон вилоятининг энг муҳим саноат корхоналари ҳисобланишади.

Луристон асил лур қавмининг юртидир. Лурлар асил ва қадимий ориёилар ирқидан ҳисобланишади ҳамда Эрон қадимий тарихида “костилар”  ё “коситлар” номи билан машҳур бўлишган. Лурлар  лурий ва лакий шеваларида сўзлашади. Ушбу шевалар чуқур  қадимий илдизга эга бўлиб, ҳозиргача  уларда унчалик ўзгаришлар кўзга ташланмайди.

Image Caption
Image Caption

Луристон вилоятида ов қилиш жойлари ҳам мавжуд ва  йилнинг муайян фаслларида ов қилишга рухсат берилади. Овга мўлжалланган минтақалардан бири Куҳдашт туманининг  жануби-шарқий қисмида жойлашган   “Дашти мишон”дир. Мазкур минтақа турли гиёҳ ва ўсимликлар билан қоплангани, тоғларга яқин бўлгани ҳамда кўплаб булоқ ва сувларга эга бўлгани боис  кийик ва бошқа тоғ эчкиларининг қулай яшаш жойларига айланган. Гаррин яссий тоғлари ҳам осмонўпар чўққилари билан турли тоғ эчкилари ва йўлбарларнинг яшашлари учун қулай шароитларга эга.

Мазкур тоғли минтақада зиришк, дуб, ёввойи нок, олча, гилос, ёввойи анжир, ёнғоқ, чинор ва бошқа дарахт ва гиёҳлар ўсади.

Луристон минтақасининг табиий ва жуғрофик мавқейи ва турли фаслларда бўладиган  етарли ёмғирчилик унда гўзал кўлларни вужудга келтирганки, экологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам ушбу минтақада балиқчилик учун қулай шароитлар мавжуд ва  у ерда кўплаб муҳожир қушларни ҳам учратиш мумкин. Мазкур кўллар 1368 йилда Луристон атроф муҳитни сақлаш идораси  томонидан ман этилган жойлар эълон қилинган ва ушбу ташкилот уларни назорат остига олган ва ушбу кўлларни ҳимоя этади. Минтақаннинг ҳайвонот ва наботот оламидан олинган намуналар жамланиб ва турларга бўлиниб, Хуррамободда жойлашган Луристон табиий тарихий музейида сақланмоқда.

Луристон вилоятининг бошқа табиий жозибалари бўлмиш шаршаралар ҳам мазкур минтақада кўпдир. “Шивий” ва “ Чакон” шаршаралари бунга мисол бўла олади.

“Шивий” шаршараси Солен тоғи этагида жойлашган. У денгиз сатҳидан 2649 метр баландликда ва Луристоннинг энг жанубий қисмида жойлашган. Шивий гўзал ва кўнгилочувчи шундай бир шаршараки, ғордан  оқиб чиқади ва  тоғнинг баланд зиналаридан  пастга тўкилади. Баҳор фаслида Эроннинг барча минтақаларидан одамлар бу ерга дам олиш, ҳордиқ чиқариш  учун  келишади.

Image Caption
Image Caption
Image Caption

“Чакон” шаршараси Мушарраф тоғ тепаликлари этагида “Чакон” дараси устида жойлашган. Мазкур  шаршара ниҳоятда гўзал ва шаҳоматли  бўлиб, кўришга арзирли илоҳий баракатларидан ҳисобланади. Ушбу шаршара ҳар йили фарвардин ойининг аввалларида  бир неча километр узоқликда ҳам эшитиб бўладиган даҳшатли садо билан  Мушарраф ғоридан  чиқиб “Чакон” ерлари  устида тўкилади. Унинг фавворалари ўн метргача тарқалади. Шаршара атрофидаги нурлар кенг ва совуқ бўлган фазода сув қатралари ва камалаклар орқали гўзал табиий манзараларни яратган.

Image Caption
Image Caption