Руҳоний: АҚШ Эроннинг минтақа ва жаҳон билан муносабатларини тўхтатолмайди
(last modified Tue, 04 Dec 2018 11:21:05 GMT )
декабр 04, 2018 16:21 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон Ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлати Эроннинг жаҳон ва минтақа мамлакатлари билан иқтисодий алоқалари йўлига тўсқинлик қила олмайди, деб таъкидлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шарқидаги Симнон вилояти Шоҳрўд  халқи тўпламида сўзлаган нутқида, АҚШ давлати Эрон халқининг минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан маданий, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларини сақлашда давом этиши, ҳамда Эрон давлатининг ўз қўшнилари ва исломий мамлакатлар билан ўзаро муносабатларини янада кенгайтираётганини била олиши керак,  деб айтди.

Ҳасан Руҳоний  АҚШ ва сионистик режим Эроннинг  қудрати барқарор тараққиётини ва Эрон халқининг тинч ҳаётини кўра олмайдигани ва Эрон халқи ҳам ҳеч қачон душманларга таслим бўлмайдиганига тўхталиб, Эроннинг буюк халқи АҚШ билан қарама-қаршиликда ғалаба қозонишини аллақачон исботлаб берган,  деб қўшимча қилди.

Эрон президенти АҚШ давлатининг  Эрон ва дунё мамлакталари ўртасидаги ҳамклорликларга зарба беришга уринаётганига ишора қилар экан, Эрон халқи барча мамлакатлар, жумладан ғарбда Ироқ ва Туркия, шимолда Озарбайжон республикаси, Россия, Қозоғистон ва Туркманистон, шарқда Афғонистон, Покистон ва жанубда Қатар ва Қувейт давлатлари билан самимий ва дўстона алоқаларини яна кенгайтирмоқда, аммо АҚШ давлати Эроннинг  дунё ва минатқа мамлакатлари билан муносабатларини тўхтатишга қодир эмас деб аниқлик киритди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон қуролли кучларини Ироқ, Сурия ва Ливан хавфсизлиги ҳамда минтақа халқларига йирик ёрдамлар кўрсатганига ишора қилиб, бугунги кунда Эрон Ислом жумҳурияти  Ол Сауд режимининг тажовузлари қаршисида тура олиб, душманларга қарши кураш олиб бориши учун Яманнинг мазлум халқига ҳам ҳарбий-сиёсий ёрдамлар кўрсатишга ҳаракат қилмоқда,  деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ