Эроннинг Чобаҳор шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужумининг тафсилотлари
Исломий инқилоб соқчилар корпусининг қуруқликдаги қўмондонига кўра, бугун пайшанба куни эрталаб бомба ва портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобил ҳайдовчиси Эрон жануб-шарқидаги Чобаҳор ички ишлар бошқармасига ҳужум қилди
Тасним ахборот агенгтлиги тарқатган хабарга кўра, генерал Муҳаммад Покпурнинг қўшимча қилишича, афсуски ушбу террорчилик ҳаракатларида ички ишлар бошқармасига кираверишда ўз хизмат вазифасини ўтаётган қўриқлаш ходимларининг 2 нафари шаҳид бўлган ва базилари оғир тан жароҳати олган.
Соқчилар корпусининг қуруқликдаги кучлари қўмондонининг маълум қилишича, ушбу террорчилик ҳаракатлари аниқ мақсадни кўзламаган бўлиб, террорчилар учун алоҳида аҳамият касб этмайди.
Систону Баличистон вилоятининг Чобаҳор ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳимдил Бомрий ҳам шундай маълум қилдики, ушбу террорчилик ҳужумида 2 нафар шаҳид бўлди ва Чобаҳорнинг ноҳарбий бўлган бир неча нафар фуқароси ҳам ярадор бўлди.
Чобаҳор ички ишлар бошқармаси бошлиғи кўра, эндиликда шаҳардаги вазият оддий ҳолатда бўлиб, тартиб ўрнатилган.