Эрон ИИВ: Чобаҳордаги хавфсизлик вазияти назорат остидадир
(last modified Thu, 06 Dec 2018 12:14:07 GMT )
декабр 06, 2018 17:14 Asia/Tashkent
  • Чобаҳордаги хавфсизлик
    Чобаҳордаги хавфсизлик

Эрон жануби шарқидаги Чобаҳор минтақасида содир этилган террорчилик ҳужум ортидан Эрон Ички ишлар вазирлигининг чегара бўйича бош қўмондони Чобаҳордаги хавфсизлик вазияти назорат остида бўлиб, шаҳардаги вазият оддий ҳолатга қайтганини хабар қилди.

Бугун,  пайшанба куни эрталаб бомба ва портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобил ҳайдовчиси Эрон жануб-шарқидаги Чобаҳор ички ишлар бошқармасига ҳужум қилди.

Бу терроричлик ҳужумда ҳозиргача 2 нафар шаҳид бўлиб,  28 нафар жароҳат олган.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ИИВ-нинг чегара бўйича бош қўмондони Шаҳриёр Ҳайдарий ўз сўзларида, худкуш террорчининг мақсади Чобаҳор ҳуқуқ- тартибот органлари бошқармасига ҳужум уюштириш эди, аммо полиция кучларининг  ўз вақтида аксиламал кўрсатиши натижасида  террорчи   автомобили портлатиб юборилди деб изоҳлади.

Шаҳриёр Ҳайдарий шунингдек  автомобилда фақат бир терорист бӯлгани  ва унинг ҳодиса жойида йўқ қилинганини таъкидлаб, ҳозиргача ушбу террорчилик амалиёти учун масъулиятни бирор шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган,  деб қўшимча қилди. 

Ёрлиқ