Эрон университетлари дунё етакчи университетларининг рейтингида жой олди
(last modified Fri, 07 Dec 2018 13:09:18 GMT )
декабр 07, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  • Эрон университетлари дунё етакчи университетларининг  рейтингида жой олди

Таймз рейтинг марказининг берган маълумотига кўра, Эрон университетлари 9 йўналишда, жумладан тиббиёт, физика илмлари, санъат ва гуманитар фанлар, ижтимоий, тижорат ва иқтисод илмлари, биология, таълим-тарбия, компютер , технология, муҳандислик ва информатика илмларида дунёнинг етакчи университетларининг қаторидан жой олди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Теҳрон университети Таймз томонидан ўтказилган янги рейтингида гуманитар илмлар, таълим-тарбия ва ижтимоий илмлар, савдо ва иқтисод соҳасида Исфаҳон университети билан бирга дунёнгинг етакчи университетлари қаторидан жой олди. 

Бу рейтингга биноан технология ва муҳандислик соҳасида Эроннинг 23 университети ушбу соҳада фаолият олиб борадиган дунёнинг 903 етакчи университетлари қаторидан жой олди ва Теҳрон университети ҳамда Бобул нефтохимия саноат университети эса Эрон университетлари ўртасида биринчи поғонани эгаллайди.  

Теҳрон медицина университети, Эрон тиббиёт илмлар университети, Машҳад тиббиёт илмлар университети, Табриз медицина илмлар университети, Шаҳид Биҳиштий тиббиёт илмлар университети ҳам технология ва муҳандислик соҳасида етакчи университетлар қаторидан жой олди.   

Ёрлиқ