Исломий Иниқлоб муаззам раҳбарини Ҳаж конгресси муносабатида билдирган баёнотлари
(last modified Wed, 07 Sep 2016 06:40:04 GMT )
сентябр 07, 2016 11:40 Asia/Tashkent

Душанба куни Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳаж конгресси маросимида билдирган баёнотларида Ҳаж маросими мусулмонлар учун бутун жаҳон халқлари кўзларида ифтихор ва шукуҳ шаҳомат мавсуми ҳамда қалб нуронийлиги ва Холиқи якто қаршисида камтаринлик ва тавозуънинг мавсумидир деб баҳоладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ислом дини мусулмонларга совға қилган Иброҳимий Ҳаж  ваҳдат, бирлик ва маънавиятнинг мазҳари ва рамзидир. Ҳаж  маросими душманларга исломий умматнинг азамат ва буюклигини ҳамда уларни илоҳий қудратга таянишларини намойиш беради. Ҳаж маросими мусулмон халқларини фасод, ҳамда инсоният жомеасига Халқаро зўравон қудратлар томонидан мажбурий равишда ўтказилаётган таҳқирлардан узоқда эканлигини яққол намоён этади. Ҳаж маросими ушбу нуқтаи назардан  муминлар билан бирга бўлиш ва мушриклардан узоқлашиш ва нафратланиш моҳиятига эгадир деб қўштимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг ушбу мурожаатлари сиёсий ва маънавий нуқтаи назарлардан Ҳажнинг муҳим мавқеиятини ошкор этади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  бу борада ҳам Ҳаж маросимини фақат бир сайёҳлик ва зиёрат сафари қилиб кўрсатишга уринган ва  Ҳажни сиёсийлаштириш шиори остида Эроннинг мумин ва инқилобий халқига душманчилик қилаётган кимсалар,  буюк шайтон яъни АҚШнинг тамагирлиги ва назарга тутган мақсадларини хавф- хатарга дучор бўлишганига шоҳид бўлиб ларзага келган ўта ҳақир ва кичик шайтонлардирлар деб изоҳладилар.

 Яман,Сурия воқеа ҳодисларини кенгайтириш ва бундай ёвузликларга одатланиб қолган Арабистон давлат масъуллари  инкор ё рад қилиш ва ё яширинча амал қилиш сиёсатларини олиб бормоқда. Аммо ушбу хатти ҳаракатлари  Мино фожеасида Арабистон давлати масъулиясиз деган маънода эмас. Шубҳасиз,  Ол Сауд режими ҳокимлари  ўтган йилги Ҳаж маросимида ва ҳатто олдинги йиллардаги ушбу буюк маросимларида юз берган фожеаларнинг асли масъулидир. Албатта  бу ҳодисада Ол Сауд режимининг лоқайдлиги энг оптимистик равишдаги фарз ва тахминларан ҳисобланади ва ҳалигача ўз исботини топмаган аммо бу фожеани аттайин ташкил қилинганлиги борасидаги тахминлар жуда жиддий масаладир.

Ушбу фожеада жароҳатланганларни нажот беришда назарга ташланган  аттайин ҳаракталар ва лоқайдликлар ҳам ўз исботини топган масаладир. Ол Сауд режими бу масала учун жавоб бериши тўғри келади. Зеро ушбу жиноят турли мамлакатларда минглаб оилаларни мотамга чўмишлари ва ўз азизларини бой беришларига сабаб бўлди. Ҳар қандай нуқтаи назар билан қаратсак Мино фожеасида Ол Сауд режимининг лоқайдлиги, хатоси ва айби ошкорроқ бўлади.

Ўтган йилги Ҳаж маросимида юз берган воқеа- ҳодисалар натижасида турли давлатлардан келган юзлаб ҳожийлар қурбон бўлишди. Бу ҳодисалар ҳам Ҳаж маросимдаги бошқарув даражасини паст эканлиги ва Ол Сауд режимининг масъулиятсизлиги сабаб, юз берди.

Ўтган йилги Ҳаж маросимида Мино водийсида  500 нафарга яқин эронликлар ҳам шаҳид бўлишди.

Исломий мамлакатлар ва халқлар бу заминда Ол Сауд режимининг қониқтирувчи  жавобини кутиб туришган. Бу фожеани юз бериши сабабаларини ўрганиб чиқишда фақат биттагина ўрганишлар ва таҳқиқотларни ўтказилиши ва унинг натижалаини эълон этилиши  жавобсиз қолган саволларга муносиб жавобларни пайдо бўлиши ва ноаниқликларни руёбга чиқарилишига кумаклашиши мумкин.

Ол Сауд режими ҳатто  исломий Халқаро ҳақиқатчи гуруҳни ташкил этилишига ҳам қарши чиқишди. Эндиликда  шу йилги Ҳаж маросимидан эронлик ҳожийларни маҳрум бўлишида ҳам Эрон ислом жумҳуриятини айблашга уринишмоқда.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг айтганлари дек,  такфирий ва ёвуз гуруҳларни ташкил этиб уларни қурол яроқ билан таъминлашиши билан ислом дунёсида турли ички урушлар ва қатли омларни ташкил этган, Яман Ироқ ва Шом Ливияи ва бошқа айрим давлатлар халқарини қону тўпроққа белантирган ва  Минода ва бундан олдин Масжидулҳаромга  минглаб инсонларни қурбон бўлишига сабабчи бўлган  фитна в низо солувчи бу ҳокимлар, эндиликда Ҳаж маросимини сиёсийлаштирилмаганлигидан сўз очишмоқда ва  ўзлари содир этган жиноятлар ва қилган гуноҳларида бошқаларни айблашга ҳаракат қилишмоқда.

Дарҳақиқат мусулмон хақлари ва давлалари олдида буюк масъулият турибти.

Улар Ол Сауд режимининг ҳокимларини тўғри таниша олишлари керак. Ислом оламида Ол Сауд режими содир этган жиноятлари сабаб бу режимга қарши жиддий чора тадбирлар кўриб чиқишлари лозим.