август 31, 2017 13:03 Asia/Tashkent

Мусалмонларнинг муҳим маносикларидан бири бу ваҳий сарзамини Маккага сафар қилиш ва ҳаж маросимини бажо келтиришдир. Ҳаж ислом динининг муҳим фарзларидан саналади.

Мусалмонлар қамарий охирги ойнинг бошида Саъудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган Масжидул-Ҳаромга боришади ва ҳаж сафарининг ўзига хос маносикини бажо келтиришади. Ҳар бир мусалмон шахс махсус шароитга эга бўлиши вақтида ўз умри давомида бир маротаба бу фарзни бажо келтиришга вазифадордир. Ҳаж борлиқнинг яратгувчиси ва ягона парвардигор баробарида инсоннинг бандалик қилишининг намунасидир. Ислом динида молиявий имкониятга эга бўлган, эркин бўлган, ақл ва балоғатга етган шахсга ҳаж сафарига бориш вожиб этилади.  Бир йилда дунё бўйлаб 2,5 миллион мусалмонлар ҳаж маносикларини бажариш учун ваҳий сарзамини Маккаи мукаррамага боришади.  Шу сабабдан ҳаж мавсими мусалмонлар учун муборак ва хотирали бир айём ҳисобланади.

Аммо икки йилдан бери ҳаж мавсими ўзидан аччиқ хотираларни боқий қолдирмоқда. Арабистон давлатининг аксуламал кўрсатиши ва 2015 йилги ҳаж фожеаси баробарида масъулиятсизлик зоҳир этишидан шунча вақт ўтишига қарамасдан бу фожеаларнинг аччиқ хотираларини янада шиддат билан эслатади. Икки йил олдин ваҳий сарзаминида миллионлаб мусалмонлар ҳаж маносикларидан бири шайтонга тош отиш маросимини ўтказиш вақтида энг даҳшатли инсоний фожеа рўй берди. Норасмий маълумотларга кўра, жамиятнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва чидаб бўлмайдиган иссиқлик сабабли 8 мингга яқин ҳожилар ўз жонларидан айрилишди. Одатда Макка сарзаминида мусалмонлар ўз маносикларини навбат ва тартиб билан бажо келтиришлари учун икки миллиондан ортиқ одам махсус бир жойда жамъ бўлганлари вақтида махсус чора-тадбир кўрилиши лозим. Ҳаж маносикининг хавфсизлиги, тартиб интизоми ва режа тузиш масъулияти эса Ол-Саъуд ҳокимларининг заммасига юклатилган. Аммо ҳажнинг 2015 йилги мавсими масъулиятсизлик ва ҳожилар жонининг хатарларга юзмаюз бўлишидан тўла эди. Дастлаб Масжидул-Ҳаром саҳнасида катта бир юк кўтариш мосламаси қулаб тушди. Саъудияликларнинг айтишича, бу юк кўтариш мосламаси катта бир проектни бажараётган энг катта юк кўтарувчи мосламалар жумласидан эди. Улар ҳатто ҳаж аёмларида Масжидул-Ҳаромда катта миқдорда ҳожиларнинг тўпланишларини эътиборга олмай бу юк ташувчи мосламаларни ушбу муқаддас макондан олиб чиқмаган эдилар. Милодий 2015 йил 11 сентябрда қамарий ҳисоб билан 1436 йил зил-қаъда ойининг 27-чисида бу катта юк  кўтариш мосламаси Масжидул-Ҳаромга қулаб тушди ва аччинарли бир вазъиятда ушбу шариф маконнинг 107 нафар зиёратчилари шаҳид бўлишди ва 238 нафар ҳожилари эса тан жароҳатлари олишди.

Ҳалокатли бу ҳодисадан сўнг бундан ҳам даҳшатлироқ ҳодиса юз берди. Қурбон ҳайити байримининг тонгида (2015 йил сентаябрь ойининг 2-чисида) ҳар йилги дастурга асосан ҳожилар шайтонга тош отиш маросимини ўтказиш учун Маъшар саҳросидан Минога равона бўлишди. Аммо саъудияликларнинг хавфсизлик кучлари асосий йўлни бекитиб жамиятни қўшимча йўлга ҳидоят этишади ва бу йўлнинг чиқиш йўлакларини ҳам ёпишади. Зиёратчиларнинг сони аста-секинлик билан ортиб кетарди ва саккиз мингга яқин ҳожилар қуёшнинг қизғин иссиқлигида ҳузур топишган эдилар. Жамиятнинг катта босими тасирида улар кучсизланиб ўз жонларидан айрилишди. Бу фожеанинг сабаби бўлмиш саъудиялик маъмурлар нафақат ҳожиларга керакли кўмак беришмади, балки катта кечикиш билан уларнинг ёрдамига келишдиким, бошқа ҳожиларнинг қурбон бўлишлари сабабига айланди. Шу тартиб билан Мино сарзаминида Ҳаж маросимида инсоний энг буюк фожеа қамарий 1436 йил Қурбон ҳайити кунида юз берди. Бу фожеага қарши Ол-Саъуднинг аксуламал кўрсатиши асосий фожеадан ҳам фожеалироқ эди. Ўзларини Ал-Ҳарамайн ходими деб билган шахслар бу заминада ҳеч қандай масъулиятни ўз зиммаларига олишмади. Улар ҳожиларнинг ўзлари бу фожеанинг юзага келишида айбдор деб эълон қилишди.

Ал-Ахбор газетаси бу заминада шундай ёзди: “Арабистон расмийлари ҳаж маросимини бошқаришда ўз қобилиятсизликлари учун кечирим сўрашга фурсатлари бор эди. Аммо улар ишни шу даражага етказишдиким, Мино  фожеасида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларидан кечирим сўраш ўрнига шармандалик билан бошқаларни бу фожеада масъул деб билишди. Ажабланарли томони шундаки, Мино фожеасидан кўп вақт ўтмасдан Арабистоннинг подшоси Салмон бин Абдулазиз ҳаж маносиклари яхши ўтказилгани сабабли Арабистоннинг собиқ валиаҳди Муҳаммад Бин Ноифни табриклади.”            

Мино фожеасида Эрон Ислом Жумҳурияти ҳожиларидан 464 нафар шаҳид бўлишди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг масъуллари Мино фожеаси юз берганидан сўнг, бу фожеанинг уша аввалидан бошлаб ҳожиларга кўмак бериш, жасадларни топиш ва уларни Эронга жўнатиш йўлида катта сайъ-ҳаракат қилишди. Ҳожиларнинг қайтиб келишлари ва Мино фожеасида қурбон бўлганларнинг жасадларини мамлакатга қайтариб келтиришдан сўнг, бундай фожеанинг юзага келиши олдини олиш мақсадида Мино фожеасининг ҳуқуқий жиҳатларини текшириш Эрон Ислом Жумҳуриятининг ишчи дастурига киритилди. Афсўски, Саъудия Арабистони икки томонлама сайъ-ҳаракатлардан бошлаб исломий ҳамкорлик ташкилоти орқали “исломий халқаро ҳақиқатни топиш комитети”-ни ташкил этиш бўйича Эрон Ислом Жумҳуриятининг таклифи ва ташаббусини қабул қилмади, ҳатто ҳажнинг қонли оқибатларини текшириш йўлида минтақадаги айрим исломий мамлакатларнинг довталабона ва дўстона сайъ-ҳаракатларига ҳам жавоб бермади. Барча ҳожилар ҳаж маносиклари вақтида ижтимоий суғурта билан таъминланишади ва Арабистон давлати Ол-Саъуднинг масъулиятсизлиги сабабли қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига суғурта пулини беришга вазифадордир. Аммо Мино фожеасидан икки йил ўтган бўлсада, аммо ҳалигача Мино фожеасида қурбон бўлганларнинг иши ҳал бўлгани йўқ ва Арабистон давлати бу мавзўга масъулиятсизлик зоҳир этмоқда.