Жаҳон каратэ лигасида Эрон намояндаси чемпион бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i40811-Жаҳон_каратэ_лигасида_Эрон_намояндаси_чемпион_бўлди
84 килограмм вазн тоифасидаги эронлик каратэчи Забеҳуллоҳ Пуршиб Хитойнинг Ван Жаҳон каратэ лигасида олтин медални қўлга киритди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 09, 2018 15:12 Asia/Tashkent
  • Жаҳон каратэ лигасида Эрон намояндаси чемпион бўлди

84 килограмм вазн тоифасидаги эронлик каратэчи Забеҳуллоҳ Пуршиб Хитойнинг Ван Жаҳон каратэ лигасида олтин медални қўлга киритди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Хитойнинг Ван Жаҳон каратэ лигасининг сўнгги кунида, эронлик каратечи Забеҳуллоҳ Пуршиб қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозониб,  биринчи ўринни эгаллади.

Олдинроқ 60 килограмм вазн тоифасидаги Эроннинг бошқа намояндаси Миъод Ёрий олтин медални ва 67 килограмм вазн тоифасидаги эронлик каратечи Амир Маҳдизода бронза медални қўлга киритганди.

Хитойнинг Жаҳон карате лигаси мусобақалари 2020 йилда Токиода ўтказилиши кутилаётган Олимпик ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш босқичларидан бири ҳисобланади.