Эрон жаҳонда пўлат ишлаб чиқарувчиларнинг 10-ўрнини эгаллади
(last modified Mon, 10 Dec 2018 14:12:43 GMT )
декабр 10, 2018 19:12 Asia/Tashkent
  • Эрон жаҳонда пўлат ишлаб чиқарувчиларнинг 10-ўрнини эгаллади
    Эрон жаҳонда пўлат ишлаб чиқарувчиларнинг 10-ўрнини эгаллади

Эрон пўлат анжумани раиси жаҳонда пўлат ишлаб чиқарувчилар ўртасида Эрон ислом жумҳуриятининг икки поғонага кўтарилгани ҳақида хабар берди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон пўлат анжумани раиси Баҳром Субҳоний душанба куни Пўлат анжумани йиғилишида Эроннинг минтақада пўлат ишлаб чиқарувчиларнинг биринчиларидан эканлигини қайд этиб шундай айтдики,

Эрон жаҳонда пўлат ишлаб чиқарувчилар ўртасида 2018 йилнинг бошидан октябр ойига қадар 12-ўриндан 10-ўринга кўтарилди.

Бутунжаҳон пўлат анжумани хабарига кўра, Эроннинг ўтган 10 ойда пўлат ишлаб чиқариш ҳажми 19 фоизга ошган. 

Ушбу хабарга биноан, Эрон жорий йилнинг январ ойидан 2018 йилнинг октбяр ойига қадар 20 миллион 590 минг тонна хом пўлат ишлаб чиқарган. 

2017 йилнинг шу даврида эса, 17 миллион 304 минг тонна пўлат ишлаб чиқарган.