Афғонистонда Эронда ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар топилгани ҳақидаги даволар инкор этилди
Эроннинг Кобулдаги элчихонаси сешанба куни ўз баёнотида Афғонистон парламентининг айрим аъзолари ва бошқа расмийларининг Ғазний вилоятида Эронда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларнинг топилгани ҳақидаги иддаоларини икки юрт алоқаларига путур етказиш йўлидаги фирибгарлик ҳаракатлари деб атади
Эрон ислом жумҳуриятининг Кобулдаги элчихонаси Афғонистоннинг айрим расмийларининг Ғазний вилоятида Эронда ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар топилгани ҳақидаги даволарини рад этди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эроннинг Кобулдаги элчихонаси сешанба куни ўз баёнотида Афғонистон парламентининг айрим аъзолари ва бошқа расмийларининг Ғазний вилоятида Эронда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларнинг топилгани ҳақидаги иддаоларини икки юрт алоқаларига путур етказиш йўлидаги фирибгарлик ҳаракатлари деб атади.
Эрон ислом жумҳуриятининг Кобулдаги элчихонасининг баёнотида қайд этилишича, айни пайтда Эрон ва Афғонистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар энг яхши бўлган даврда турибди. Иккала дўст давлатларнинг яхши муносабатларининг юксалишига тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик керак.
Афғонистоннинг айрим оммавий ахборот воситалари ва Ғазний вилоятининг маҳаллий расмийлари бундан бир неча кун олдин Ғазний шаҳрининг атрофида Эронга қарашли ўқ-дорилар ва қурол-яроқлар топилганини ва ушбу қурол-аслаҳалар Толибон гуруҳининг ихтиёрида эканлигини даво қилишган эди.