Эроннинг Чобаҳорида содир этилган террорчилик ҳодисасининг 12 нафар омили қўлга олинди
Эрон ислом жумҳурияти ички ишлар қўмондони ўринбосари Эроннинг жануб-шарқидаги Чобаҳорда содир этилган террорчилик ҳодисасига алоқадор бўлган 12 нафар шахснинг қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти ички ишлар қўмондонининг ўринбосари генерал Аюб Сулаймонийнинг маълум қилишича, Чобаҳорда содир этилган террорчилик ҳодисасининг деярли барча ички омиллари қўлга олинди.
Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти ички ишлар қўмондонининг ўринбосари шундай қайд этиб ўтдики, Чобаҳордаги террорчилик ҳодисасида ташқи омилларни қўлга олиш учун полиция тегишли тартибда ўз ишини олиб борияпти.
Олтинчи декабр куни бир нафар террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилни Эрон жануб-шарқидаги Систону Балучистон вилоятининг Чобаҳор тумани ички ишлар бошқармасига ҳужум қилишни кўзлаб ҳаракат қилган эди.
Аммо, ушбу террорчи ички ишлар ходимлари томонидан қаршиликка учраганидан сўнг, террорчи ушбу шаҳарнинг ички ишлар штабига кираверишда портлатиб юборди.
Макур террорчилик ҳодисасида 2 нафар инсон шаҳид бўлди ва яна 42 нафар киши жумладан бир нечта аёллар ва ёш болалар ҳам оғир тан жароҳати олди.