декабр 15, 2018 19:34 Asia/Tashkent
  • Ироқ президенти Эрон давлатига миннатдорчилик билдирди

Ироқ президенти бу мамлакатда ИШИД такфирий- террорчи гуруҳи устидан қозонилган ғалабалар йиллигига бағишланган маросимларда, 2014-2017 йилларда давом этган, 3 йиллик уруш жараёнида Эрон ислом жумҳуриятини Бағдод давлатини қўллаб қувватлагани ва тутган позициясини мақтаб, Теҳронга чуқур миннатдорчилик билдирди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Ироқ президенти Солеҳ Барҳум  ушбу маросимда Ироқнинг олий диний пешвоси Оятуллоҳ Систонийнинг, уруш йилларда Ироқ армияси ва Ал-Ҳашад-Уш-Шаъбий кучларининг муваффақиятларини олқишлаб, Ироқнинг дўст, иттифоқчиси ва  қўшниси сифатида Эрон ислом жумҳуриятининг роли  ушбу уруш жараёнида ўта муҳим ва мақташга сазовордир,  деб изоҳлади.

Солеҳ Барҳум шунингдек, Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий кабинетининг мукаммаллаштирилиши кечиктирилгани ҳақида огоҳлантириб, ўзаро муносабат ва бир-бирини кечириш йўли билан мамлакат ёшлари кўнгилларига умидни ўйғотиб,  барча ихтилофлардан воз кечиш орқали ички муносабатларда янги саҳифани очишимиз лозим,  деб айтди.

Ёрлиқ