Имом Ҳасан Аскарий /а/нинг валодат кунлари
(last modified Sat, 15 Dec 2018 15:47:46 GMT )
декабр 15, 2018 20:47 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳасан Аскарий /а/нинг валодат кунлари

Эртага ҳижрий-қамарий 1440 йил рабеъуссоний ойининг 8 -чиси, милодий ҳисоб билан 2018 йил 16 декабр дунёнинг шиа муслумонларининг 11 -имомлари-- Имом Ҳасан Аскарий /а/нинг валодат кунларига тўғри келади.

Эрон халқи ширинликлар тарқатиш орқали ушбу буюк санани кенг нишонлайдилар.

Айтиш керакки,  Имом Ҳасан Аскарий /а/  ҳижрий-қамарий 232 йилда Мадина шаҳрида таваллуд топган.

Ул зотнинг отаси Пайғамбари Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навералари ҳазрат Имом Ҳодий алайҳиcсалом инсоний фазилатлар ва камолотга эга шахс эди. Оналари эса донишманд, фазилатли ва илтифотли аёл эди. Имом Аскарий алайҳиcсалом оталари шаҳид бўлганидан сўнг, мусулмонларнинг диний раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Ул ҳазратнинг имомат қилиш даври 12-чи имом- Имом Маҳдий ажаллаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг таваллуд топган сабаби билан жуда қийин давр бўлди. Чунки Аббосийлар ҳукуматининг маъмурлари  бундай фарзанд таваллуд топганида уни ўлдириш пайида эдилар. Аммо Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф Оллоҳ таолонинг инояти ва иродаси билан дунёга келди ва ўз отасининг шаҳид бўлганидан сўнг, келажакда қайтиб келиш учун Оллоҳнинг амри ва иродаси билан ғоиб бўлди ва унинг қайтиб келиш замонидан фақат Оллоҳ огоҳдир.

Имом Аскарий алайҳиссалом ўзининг илм ва билим мактабида кўп донишмандларни тарбияладилар   ва улар исломий турли билимларда кўп ёзма асарларни  мерос қолдиришди. Ниҳоят ҳижрий-қамарий 260 йил робеъул аввал ойининг саккизинчи кунида Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом  заҳарланди ва шаҳодатга етди.