Сиистон-Балучистон  вилояти
(last modified Sun, 16 Dec 2018 06:55:50 GMT )
декабр 16, 2018 11:55 Asia/Tashkent
  • Сиистон-Балучистон  вилояти

Эрон жануби-шарқида жойлашган Сиистон-Балучистон вилоятининг масоҳати қарийб 187502 квадрат километрни ташкил этади ва мамлакатнинг энг кенг бўлган минтақаси ҳисобланади.

Сиистон-Балучистон  вилояти Покистон ва Афғонистон  мамлакатлари билан 1100 километрлик муштарак чегара ҳудудлари ҳамда  Уммон денгизи билан 300 километрлик сувдаги  чегараларга эгадир. Шу боисдан бу вилоят  стратегик ва  транзит мавқега эга бўлган ва мамлакат учун муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур вилоятда жойлашган Чобаҳор порти  Эроннинг океандаги ягона бандаргоҳи бўлиб, Марказий Осиё мамлакатларининг эркин сувларга чиқишлари учун энг қулай ва осон йўлдир. Ушбу имкониятлар Сиистон ва Балучистон вилоятининг стратегик аҳамиятини янада оширган. Ушбу вилоят икки қисм- Сиистон ва Балучистондан иборатдир.

Image Caption

 

Сиистон Зобул ва унинг атрофидаги шаҳарлардан иборат бўлса, Балучистон Зоҳидон ва Чобаҳоргача бўлган  қолган шаҳарларни ўз ичига олади. Ушбу вилоятдаги барча шаҳарларнинг иқлими иссиқ ва қуруқдир. Бироқ Чобаҳор бандаргоҳида иссиқ ва намли об-ҳавони кузатиш мумкин. Мазкур вилоятнинг ҳар иккала қисми ҳам хос жуғрофик  хусусиятларга эгадир. Сиистон юртининг масоҳати қарийб 15197 квадрат километрни ташкил этади ва Эрон шарқидаги ҳудудлар кенгликларини ўз ичига олади. Мазкур минтақадаги   Париён дарёси узунлигида Эрон ва Афғонистоннинг муштарак чегара ҳудудлари жойлашган.

Сиистон шимоли-шарқда Афғонистон ва жанубда эса Зоҳидон тумани, ғарб ва шимоли-ғарбда Кавири Лут ва Жанубий Хуросон билан чекланган. Зобул тумани Сиистон маркази ҳисобланади. Зобул шаҳридан Теҳронгача бўлган масофа 1548 километрни ташкил этади.

Сиистон тоғлари шимол ва жанубдаги тоғлар ҳамда ундаги даштга яқин бўлган Палангкуҳ тоғи билан зич жойлашган бўлиб, минтақанинг асосий баландликларидан ҳисобланади. Хожа тоғи ҳам даштдаги  табиий кўринишларидан бўлиб, кучли шамоллар қаршисида Зобул шаҳрининг ғарбидаги   Ҳомун кўли гўшасида   вулқондан ҳосил бўлган  қаттиқ моддалар ҳамон сақланиб қолинган. Унинг денгиз сатҳидан бўлган баландлиги 612 метрни ташкил этади. 

Сиистон Эроннинг қадимий ва афсонавий масканларидан ва муҳим бўлган минтақаларидан ҳисобланади ҳамда узоқ ва бой тарихга эгадир. Тарих давомида унда кўп ва турли воқеалар юз берган. Бошқа қадимий халқлар сингари ўтмишдан бошлаб Сиистон юрти ва унинг ботир  халқи ҳақида ҳам  кўплаб  қизиқарли афсона ва ривоятлар  мавжуд. Буюк Фирдавсийнинг безавол “Шоҳнома”сининг асосий қаҳрамони Рустами Дастон Сиистонда туғилган. Тарихчилар Сиистонни Каюмарснинг невараларидан бири Гаршосбга алоқадор этишади. Сиистон  ориёийлар қавмидан бўлган  “Сако” номидан олинган. Сакоийлар милоддан олдин бўлган 128 йилда Сиистонни ишғол этишган ва унинг  кенг ерларида жойлашиб олишган. “Нимрўз” ҳам Сиистоннинг бошқа номларидандир. Сиистондаги шаҳарларни ҳам Зол, Сом ва  Рустам каби афсонавий паҳлавонларга алоқадор этишади.

Бир замонлар Сиистон  Сосонийлар давлатининг ҳам бир бўлаги бўлган ва Ардашер Бобакон томонидан тасарруф этилган эди. Ҳижрий-қамарий 23- йилда араб мусулмонлари ушбу юртни фатҳ этишади. Сиистоннинг ўтмишига эътибор қаратган ҳолда айтиш мумкинки, мазкур минтақанинг бир неча минг йиллик ҳаёт тажрибасига эга халқи баъзида табиий офатлар таъсирида ва айрим ҳолларда  хорижий душманларнинг ҳужумлари билан кўп марталаб юзма-юз бўлишган бўлсаларда, аммо ўз юртларини ҳеч вақт тарк этишмаган.

Сиистон халқи душманлар ҳужумларини бартараф этишганларидан кейин боболари бўлган юрти катта маҳорат ва яратувчанликлар билан  қайтадан обод қилишарди. Сиистон  халқи турли тоифалардан ташкил топишган ва маҳаллий аҳолининг сони эса камайган. Зеро вақт ўтиши билан ушбу минтақага турли қавмлардан бўлган  кўплаб муҳожирлар келишган. Сиистонликлар эътиқодли, меҳрубон, мард, рост сўзловчи, қўрқмас ва  пок фикрли  бўлиб, оддий ва тоза ҳаётга одатланишган. Меҳмоннавозликда  ҳам улар шуҳрат топишган ва улар учун меҳмон хайру баракат манбаси ҳисобланади.  

Image Caption
Image Caption

Бунга илова, сиистонликлар хоксор ва камтарин бир халқ  бўлиб, кекса одамларни ҳамда ота-онани ҳурмат қилиш  улар учун жуда муҳим ҳисобланади. Айрим донишмандларнинг ақидаларига кўра, ҳақиқий бўлган сиистонликлар орийлар нажодидан бўлган асил эронликлар ҳисобланишади.  Уларнинг сўзлашиш шевалари эронликларнинг муҳим шеваларидандир. Олимлар ушбу шевани қадимдан мавжуд еттита  форс тилидаги  асосий лаҳжалардан бири эканлигини таъкидлашган.

Сиистон халқи оила қуриш мавзусига ҳам катта эътибор қаратишади ва никоҳ  маросимлари  хос тарзда ўтади.  Сиистон аёллари  эркаклар билан турли соҳаларда ҳамқадам бўлиб, фаолият кўрсатишади. Аёллар уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан шуғулланиш билан биргаликда,  ишлаб чиқариш соҳаси, қишлоқ хўжалик ишлари ва чорвачиликда жуда фаол меҳнат қилишади.

Сиистон минтақаси унумли  ва ҳосилдор ерларга эгадир ва уни Нил дарасига ўхшатиш мумкин. Мазкур минтақа бир вақтлар Эрон ва Осиёнинг ғалла анбори бўлган. Ахамонийлар даврида ушбу минтақа ерларидан олинадиган ҳосилларнинг даражаси жуда юқори бўлган. Юнонлик тарихчи Ҳеродотнинг ёзишича, Сиистон томонидан Ахамонийлар шоҳларига катта маблағ ва бож тўланган.

Афсуски, замон ўтиши билан  ва Эрон шоҳларининг лаёқатсизликлари боис мазкур минтақа турғунлик билан юзмаюз бўлади. Албатта, Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Сиистон минтақасининг  вазиятини яхшилаш учун қатор сайъ-ҳаракатлар амалга оширилади.  

Бугунги кунда Сиистон қишлоқ хўжаликларининг асосий маҳсулотларини   буғдой, арпа, дукакли маҳсулотлар, кўкат ва бошқа деҳқончилик маҳсулотлари ташкил этишади. Чорвачилик соҳаси  ҳам Сиистон минтақасида кенг таркалган. 

Айтиш лозимки, халқ  ҳунармандчилик санъатининг турли навларини ҳам  Сиистонда кузатиш мумкин. Ҳасир (бўрё)  тўқиш, қолин тўқиш, бошқа гиламларни тайёрлаш ва каштачилик шулар жумласидандир. Албатта, Сиистоннинг айрим қишлоқларида фақат ҳасир тўқиш йўлга қўйилган ва ушбу бўрёлар  найқамишдан  тайёрланади. Тайёр бўлган бўрёларни Зобул шаҳридаги бозорда сотишади. Ушбу бўрёлар турли мақсадларда ишлатилади. Масалан, ҳаракатда бўладиган қумларнинг  олдини олиш учун   ҳам улардан фойдаланиш мумкин.

Қолин тўқиш ҳунармандчилиги  ҳам мазкур минтақада кенг тарқалган. Ушбу қолинларда солинган  нақшлар балучи ва туркман нақшларидан олинган.

Бугунги кунларда мазкур минтақада тўқиладиган гиламлар ўзига хос нақшлари,   ранглар уйғунлиги,  сифат ва зарифлик жиҳатидан Эроннинг энг яхши гиламлари билан рақобатлаша олади.

Қайд этиш лозимки, Сиистон ва Балучистон  вилоятининг турли нуқталарида фарқ  этувчи иқлимни кузатиш мумкин. Об-ҳавонинг хилма-хиллиги боис минтақада  жозибали табиий манзаралар ҳам мавжуд.Ушбу вилоятнинг шимолида ва Сиистон минтақасида жойлашган Ҳомун кўли  ов қилувчилар диққатини доимо ўзига жалб этиб келади. Ушбу кўл ўртасида жойлашган Хожа тоғи этаклари ҳам табиий гўзаликлари  билан кўрувчини мафтун этади. Айниқса,   минтақанинг найқамишдан ясалган махсус қайиқчаларда Ҳомун кўлида  сузиш ҳам ўзига хос ҳаловатга эгадир.

“Куйган шаҳар” харобалари, “Ғуломон даҳанаси”, “Сом” қалъаси ҳамда Хожа тоғида мавжуд беназир тарихий обидалар Сиистоннинг кўришга сазовор бошқа маконларидан ҳисобланади.

Сиистон минтақасида мавжуд тарихий ёдгорликлар билан сизни кейинги эшиттиришимизда кўпроқ таништиришга ҳаракат қиламиз.

Бампур қалъаси
Саб қаоъаси
Сом қалъаси
Тафтун қалъаси
Гвотамак ғори
Лодиз ғори
Судоки ғори
Тафтон тоғи
Минятурали тоғлар
Image Caption
Шамол тегирмони
Эски Зоҳидон