Эрон ташқи ишлар вазири Арабистон муфтийсининг таҳқирловчи изҳоротига аксиламал кўрсатди
(last modified Wed, 07 Sep 2016 09:56:19 GMT )
сентябр 07, 2016 14:56 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Жавод Зариф Арабистон муфтийсининг Эронга зид ва таҳқирловчи изҳоротига кўрсатган аксиламал
    Муҳаммад Жавод Зариф Арабистон муфтийсининг Эронга зид ва таҳқирловчи изҳоротига кўрсатган аксиламал

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Арабистон муфтийсининг Эронга зид ва таҳқирловчи изҳоротига кўрсатган аксиламалида унинг сўзларини камситувчи ва ҳақоратли эканлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Твиттер ижтимоий саҳифаси орқали  Ол Сауд режими бош муфтийсининг таҳқирлдовчи  ва тўҳматли изҳоротига қаттиқ аксиламал кўрсатди.

Зариф бу аксиламалида,  дарвоқи эронликлар ва бошқа мусулмонларнинг   ислом, иймон  ва мусулмончилиги   ваҳоббийлар муфтийси ва терроризмни ҳимоя этадиган бошқа саудиялик масъуллар таблиғ этадиган исломдан буткул  фарқ қилади деб ёзди.

Кеча Ол Сауд режимининг бош муфтийси Абдулазиз Ол Шайх "эронликлар мусулмон эмаслар" деб иддао қилганди.

Аммо  ИШИД террорчилик гуруҳининг барча ақида, ғоя ва тафаккурини ваҳобиййлик оқими ва Арабистон муфтийсининг экстремистик қарашларидан келиб чиққанлиги ҳеч кимга сир эмас. Арабистон режими бош муфтийсининг бундай ҳақоратловчи фатволари бутун жаҳонда ислом обру эътиборига зарба етказишига қўшимча,  Сурия, Ироқ, Яман ва бошқа исломий мамлакатларда минглаб инсонларни қонну тўпроққа  белантирмоқда.