Эрон ЭКО ташкилоти режалаштириш кенгашига мезбонлик қилмоқда
Эко иқтисодий ҳамкорликлар ташкилотининг стратегияси ва сиёсатларини аниқлаш мақсадида ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг экспертлари ва вакиллари иштирокида Эко минтақавий режалатириш кенгашининг 29 йиғилиши душанба куни Теҳронда ўз ишини бошлади.
Тўрт кунлик ушбу саммитда бошқарув ва ҳамкорлик масалаларини режалаштириш бўйича Эко ташкилотининг ихтисослашган комитети мазкур ташкилотнинг турли фаолиятларини муҳокама этади.
Эко ташкилоти минтақанинг иқтисодий ташкилотларидан бири ҳисобланади ва милодий 1985 йилда Эрон, Покистон ва Туркия томонидан аъзо мамлакатлар ўртасида маданий, иқтисодий ва технологик ҳамкорликларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.
Эко ташкилоти 1992 йилда минтақанинг еттита мамлакати жумладан Афғонистон, Озарбойжон республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мамлакатларини аъзоликка қабул қилди.
Эко иқтисодий ҳамкорликлар ташкилотига янги аъзоларнинг қўшилиши ташкилот фаолиятлари учун қисқа муддат ва узоқ муддатли мақсадларни аниқлаш 10 аъзо мамлакатларнинг ишчи дастурига киритилди. Эко ташкилотининг режасига биноан минтақавий ҳамкорликларни юксалтириш ва минтақада янада изчил ривожланиш ва иқтисод томон ҳаракат қилиш масаласи янги йил учун назарга олинган. Бу мақсадлар доирасида траспорт ва коммуникация имкониятларини кучайтириш ва уни ривожлантириш Эко иқтисодий ҳамкорликлар ташкилотининг муҳим ва асосий режаларидан бири ҳисобланади. Аъзо мамлакатлар ўртасида транспорт ва коммуникация соҳасида ҳамкорликларни кенгайтиришнинг асосий сабабларидан бири бу эркин денгиз ҳудудларига еттита аъзо мамлакатлар киришининг етишмаслигидир.
Сарахс орқали Эрондан Туркманистонга темир йўл линиясини йўлга қуйиш, Марказий Осиё мамлакатларига Туркия ва Эрон темир йўл линиясини қўшиш ҳамда Теҳронга Олмаота темир йўлини қуриш натижаси ушбу эҳтиёжларни қониқтириш мақсадида қурилди.
5 каридор ва 2-та автомагистрал каридорларини ўз ичига олган ЭКО ташкилотининг алоқа йўллари инвестицияларни талаб қилади ва Олмаота-Бандар-Аббос ва Исломобод -Теҳрон йўналишлари каби асосий магистралларга инвестиция киритилиши лозим.
Бунга қўшимча шимол-жануб каридори ҳам бошқа муҳим алоқа проекти ҳисобланадиким, уни такомуллаштириш эса шарқ-ғарб каридорини ривож-равнақ беришга кўмак беради.
Эрон аъзо мамлакатлар билан денгиз ва ер чегараларига эга бўлиши ва халқаро сувларга қўшилиш учун географик имтиёзларга эга бўлиши сабабли бу ташкилотда асосий ўринни эгаллайди.
Ҳақиқатан ҳам ЭКО ташкилоти миқёсида муштарак иқтисодий ва савдо-сотиқ мақсадларни амалда татбиқ этишда Эрон муҳим аҳамиятни касб этади.
ЭКО ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги тижорат ҳажми бир йилда 60 миллиард долларни ташкил этади.
ЭКО иқтисодий ҳамкорликлар ташкилотининг бош котиби Ҳодий Султонпур ЭКО минтақавий режалаштириш кенгаши йиғилишининг доирасида ЭКО ташкилотининг тижорат фаолиятлари бўйича статистик маълумотларни баён этиш зимнида, эндиликда жаҳон тижорат ҳажмининг 7,7 фоизи ЭКО ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ихтиёридадир,-деб айтди.
ЭКО ташкилотининг режасига кўра, бу тижоратнинг ҳажми 2025 йилгача 120 миллард долларга етиши назарга олинган.
Бу мақсадга етиш учун тарифларни камайтириш, инвестиция киритиш мизонини кўпайтириш, мамлакатлар хусусий сектори ҳамкорликлари учун банк ва валюта маблағларини яратиш ҳамда молия бозорларни ўзаро бирбирига улаш ЭКО ташкилотида ижро этилиши лозим бўлган масалалардан ҳисобланади.