Руҳоний: Эронга қарши АҚШ санкциялари террорчилик ҳаракатидан ўзга нарса эмас
Эрон президенти Эронга қарши АҚШ томонидан қўлланилган санкциялар юз фоиз террорчилик ҳаракатидир, чунки АҚШ давлати бошқа давлатларга 2231 сонли резолюция, эркин савдо-тижоратларни амалга ошириши , шунингдек халқлар, компаниялар ва иқтисодий фаолларнинг истак хоҳишлари ижро этилиши йўлига тўсиқлар яратиб, уларни қўрқитмоқда, деб қўшимча қилди.
Эрон телерадикомпаниясининг хабар қилишича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Анқара шаҳрида туркиялик касбдоши Ражаб Таййиб Эрдуған билан ўтказган матбуот конференциясида 2231 сонли резолюция бутун жаҳон мамлакатларини Халқаро ядровий келишувни қўллаб- қувватлаш ҳамда Эрон билан савдо- иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш учун муносиб шароит яратишга даъват этади, деб изоҳлади.
Эрон президенти шунингдек АҚШ ва унга қарам бўлган саноқли мамлакатлар халқаро қонунлар ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини кўрмаганга олиб, Эрон ҳақ- ҳуқуқини оёқ ости этишмоқда. Дунёда гегемонлик даври ўтиб кетган ва дунё халқлари муштарак манфаатлари асосида қарор чиқаришади, деб аниқлик киритди.
Ҳасан Руҳоний АҚШнинг Эронга қарши золимларча санкциялари қаршисида тутган қатъий ва жиддий позицияси учун Туркия давлати ва бу мамлакат президенти Ражаб Таййиб Эрдуғанга миннатдорчилик билдириб, Эрон ислом жумҳуриятига қарши бирёқлама сиёсатлар ва ноқонуний санкциялар қаршисидаги Туркиянинг қатъий позицияси Эрон ва Туркия давлатларини қонун ва ахлоқ меъёрларига риоя этиб, уни эҳтиром қилишлари маъносини англатади, деб баён этди.
Эрн ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида Анқара ва Теҳрон давлатлари Сурия бўҳронини сурияликларнинг ӯзи ҳал этиши ҳамда бу мамлакат яхлитлигини сақлаб қолишни таъкидлашмоқда. Айни пайтда Эрон, Туркия ва Россия давлатлари иштирокидаги Сурия мавзусига бағишланган кейинги йиғилишни Россияда ўтказиш ҳақида келишиб олдик, деб қайд этди.
Ҳасан Руҳоний Яман вазиятига ишора қилар экан, Эрон ва Туркия давлатлари Яман бўҳронини фақат яманлик гуруҳлар ўртасидаги музокаралар йўли орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб, бу мамлакат халқига инсонпарварлик ёрдамлари етказиб бериш учун бор куч -қудратини ишга солиш қарорига келган, деб эълон қилди.