Ҳасан Руҳоний: Эрон Минодаги фожеада шаҳид бўлган мазлумларнинг қонидан кечмайди
(last modified Wed, 07 Sep 2016 13:34:37 GMT )
сентябр 07, 2016 18:34 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний:  Эрон Минодаги фожеада шаҳид бўлган мазлумларнинг қонидан кечмайди

Ҳасан Руҳоний: Эрон ислом жумҳурияти давлати ва тизими Минодаги фожеада шаҳид бўлган мазлумларнинг қонидан воз кечмайди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ўз чиқишида, Эрон ислом жумҳурияти давлати ва тизими Минодаги фожеада шаҳид бўлган мазлумларнинг қонидан воз кечмайди деб айтди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан руҳоний чоршанба куни Байтуллоҳни зиёрат қилувчи ҳожиларнинг мазлумларча шаҳид бўлганига бир йил бўлганлиги муносабати билан чиқиш қилиб шундай айтдики, Саудия арабистони давлати бу йил ҳам эронлик ҳожиларнинг ҳам зиёратларини адо этишларига қаршилик кўрсатиб, ўтган даврда содир этган жиноятларига қарамай жорий йилда ҳам пасткашликка ва гуноҳ ишга қўл урди. Эрон ислом жумҳурияти президенти шундай айтдики, Минода мусулмон аёл ва эркакларнинг ҳаётдан кўз юмиши барча инсонлар учун аламли ва қайғули ҳодиса эди. Ҳаж ибодатларини адо этиш учун Арабистонга сафар қилган мусулмон халқи ва ҳожилар тиқилинчда йиқилиб қийин ҳолатга тушиб қолган пайтда, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳожиларга кўмак қилиш ўрнига уларни назорат қилиб туришган, уларни ушбу қийин вазиятдан халос этиш учун бирон бир жиддий чоралар кўришмаган.