Қосимий: АҚШ ҳарбийлари минтақадаги барча нотинчликларнинг асосий сабабчисидир
(last modified Sat, 22 Dec 2018 10:26:26 GMT )
декабр 22, 2018 15:26 Asia/Tashkent
  • Қосимий: АҚШ ҳарбийлари минтақадаги барча нотинчликларнинг асосий сабабчисидир

Эрон ТИВ наттоғи Осиё ғарби минтақасида АҚШ ҳарбий кучларининг жойлаштирилгани бу минтақадаги барча нотинчликларнинг асосий омили эканлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот хизмати марказининг хабар қилишича, бугун Баҳром Қосимий  АҚШ давлат армиясининг Сурия ҳудудларини тарк этиши ҳақидаги хабарга кўрсатган аксиламалида,  АҚШ ҳарбий кучларининг минтақага келиши  ва жойлаштирилиши  аввалидан ҳам нотўғри, мантиқсиз, кескинликлар ва  бўҳронлар яратувчи ҳатти-ҳаракатдан ўзга нарса эмасди,  деб изоҳлади.

Қосимий шунингдек  Осиё ғарби минтақасидаги ўзгаришларнинг тарихига назар солиб,  турли баҳоналар билан хорижлик ҳарбий кучларнинг минтақага келиши фақат нотинчликлар, кескинлик ва ихтилофларни вужудга келтирганини билиб олиш қийин эмас,  деб таъкидлади.