Генерал Саломий: Эрон қудрати пасаймайди
(last modified Sat, 22 Dec 2018 12:42:03 GMT )
декабр 22, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: Эрон қудрати пасаймайди
    Генерал Саломий: Эрон қудрати пасаймайди

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосарига кўра, душманларнинг таҳдидига қарамай, Эроннинг мудофаа қудрати пасаймайди

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари генерал Ҳусайн Саломий шанба куни Эрон жанубидаги Қишм оролида "Пайғамбари аъзам 12" ҳарбий машғулотларида мухбирлар билан ўтказган суҳбатида, ҳар доим душман томонидан таҳдидга учраб турган Эрон қуролсизланиши мантиқга тўғри келмайди деб таъкидлади.

Генерал Саломий Исломий инқилоб соқчилар корпусининг келгуси режаларини, Эрон мудофаа қудратини янада ошириш ва ривожлантиришда давом эттириш деб атади ҳамда Эрон имкон қадар ўзининг ҳарбий техникаларини ва тактикаларини янада юксалтиришга жадаллик билан саъй-ҳаракат қилмоқда деб маълум қилди. 

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари Яман масаласининг келгуси тақдири ҳақида ҳам тўхталиб шундай айтдики, ушбу малакатнинг ички ишларига ҳар қандай аралашув Яманда сулҳ ўрнатилишига катта зиён етказади. 

Яман можаросини ушбу мамлакат халқи ўзаро сиёсий музокарлар ўтказиб ҳал этишлари керак бўлади.

Ёрлиқ