Жалолиддин Румийнинг "Девони кабир" асари
(last modified Wed, 26 Dec 2018 11:02:28 GMT )
декабр 26, 2018 16:02 Asia/Tashkent
  • Жалолиддин Румийнинг \\\
    Жалолиддин Румийнинг \\\"Девони кабир\\\" асари

Румийнинг илмий-адабий мероси форс тилида ёзилган бўлиб, унинг шеърий асарлари, асосан, "Девони кабир" («Улуғ девон»)га жамланган.

Асли ўртаосиёлик бўлган шайх Мавлоно жалолиддин Румий Балх шаҳрида Муҳаммад Баҳоуддин Валад хонадонида туғилган. Жалолиддин ёшлик чоғидаёқ отаси билан мўғул истилоси туфайли Кўниёга кетиб қолишга мажбур бўлган. Умрининг охирига қадар шу шаҳарда мударрислик қилган, Кичик Осиёни ватан тутгани учун Румий тахаллусини олган.

Румийнинг илмий-адабий мероси форс тилида ёзилган бўлиб, унинг шеърий асарлари, асосан, "Девони кабир" («Улуғ девон»)га жамланган. Девонда ғазал, рубоий ва маснавий шаклларида ёзилган уч мингдан ортиқ шеърлар бор.

Мавлоно шеърияти ана шундай шеърият. Яъни, шоирлардан ҳеч бири ўз ўқувчиси вужудида Мавлоночалик важд, ҳол ва завқ-шавқ барпо қилолмайди". Устод Фурузонфарнинг таъкидлашича, Мавлоно шеърияти муваффақиятининг сабаби, ёхуд Мавлавий ғазалиётининг бошқа шоирлардан афзаллиги шундаки, у турли вазнлар ва оҳанглардан моҳирлик билан фойдаланади. "Девони  кабир"  ҳазрат Мавлононинг   ўттиз олти  минг    байтдан  иборат   ғазаллар, рубоийлар ва  бошқа   шеърий    жанрлардаги  асарларини   ўз ичига олган. Бу  буюк  асарнинг   "Шамс  Табрезий  девони"  номи  билан    шуҳрат   қозонганига  сабаб  шулким, турли  ривоятларга кўра, Ҳазрат Мавлоно   Шамс  билан    дийдлорлашгунгача   шеър   ёзмаган.  Бу   буюк  девондаги   барча  асарлар   ва  Мавлононинг  70  минг    байтни    ташкил   этувчи  барча   шеърий  асарлари  умрининг  охирги  йиллари, яъни   Шамс  Табрезий  билан   ошнолик ва   ундан  ажралиш   фироқи   даврида ёзилган. Мавлоно  "Девони  кабир"-нинг жуда кўп ғазалларида Шамс Табрезийни тилга олади. 

Эроннинг  иқтидорли   адабиётшуносларидан  бири    Шафеий Кадканий Мавлавийнинг   "Девони кабир"и ҳақида  ёзади: "Ҳазрат Мавлавийнинг "Девони  кабир"-и  унинг  ғазаллари  мажмуасидир.  Шубҳасиз,  форс  адабиёти  ва  ҳатто   бутун  аҳли   башар   адабиётидаги бирор-бир  шеърий  мажмуада  "Девони  Шамс"  даражасида,  ҳаёт ва  ишқнинг қайнаб, жўш уришини кузатиш  амри маҳол. Агар   шеър  ҳиссиёт ва  хаёлот  маҳсули  бўладиган   бўлса.   самимийлик,  хаёлот, тил, мусиқа ва мазмун       унинг   таркибий   қисмлари    ҳисобланади.   Мавлавий    ғазалларида   эса   ана   шу    унсурларнинг    барча-барчаси   камолот   даражасидадир".

Эронлик  забардаст  мавлавийшунос  устод  Бадиузамон  Фурузонфар ҳазрат Мавлавийнинг  ғазалиёти  услуби  ҳақида  ёзади:"Сўз санъати  ва  ҳақиқий  шеър  ўқувчига таъсир  қилиши керак. Ўқувчи  ёхуд  тингловчини  ўз оламига   жалб  этиши   лозим.

 Шеър  вазнининг  асоси  бўлган  мусиқа  билан  Мавлононинг  ошнолиги  унга  ана  шу  маҳоратни  ҳадя  айлаган.  Шу  сабабли у ўз  шеърларида   бошқа   шоирларга  нисбатан  кўплаб турли-туман  вазнлардан  фойдалана  олган. Мавлоно шеъриятининг  ўта мусиқийлиги ва  равонлигининг сабаби  ҳам муаллифнинг мусиқа  илмини  яхши   билангидадир. Мавлоно  шеърияти  вазн, қофия ва  турли  шеърий санъатларни  ўзида  мужассамлаштирган, аммо   бу   шеъриятнинг  ўта  оҳангдорлиги, бошқача  қилиб  айтганда, мусиқавийлиги унинг  бошқа  фазилатларидан  кўра  устунроқ. Бу  шеърият муаллифнинг  ҳол, важд ва  завқ-шавқининг юксаклиги сабабли  ички мусиқавийликдан  баҳраманддир.

Маълумки, тасаввуфда илоҳий ишқ масаласи муҳим аҳамият касб этади. Ислом маданиятининг маънавий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган тасаввуф шеърияти асосида ҳам айнан илоҳий ишқ ётади. Мавлоно Румий ҳам ўз ижоди билан илоҳий ишқ масаласига эътибор бериб, унинг диний-тасаввуфий маъноларини очиб берди.

Энг муҳими шуки, Румий мураккаб сўфиёна мулоҳазаларни оддий турмуш тафсилотлари билан тушунтириб беради, интиҳосиз қудратга эга инсон ақлининг, руҳиятининг мўъжизаларини ҳайратомуз бир тарзда намойиш этади. Румий минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фалсафаси ва ҳикмати, исломий ҳақиқатларини омухта этолган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини очган улуғ мутафаккирдир.

Олим қарашларида севги бутун борлиқни ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади. Кишининг ўз касбига, яқинларига, она ватанига муҳаббати ҳақиқий ишқ йўлидаги босқичлардандир. Жалолиддин Румий ишқ-муҳаббат ва севгини, заррин нурини таратиб турган қуёшга ўхшатади. Лекин ўз-ўзига бино қўйишни ўзини зиндонга ташлаш, деб билади. Буюк олим инсонга бўлган муҳаббатни қадрлайди. Зеро, инсон ўзига ўхшаган инсонга муҳаббат қўйиши билан инсонийлик моҳиятини англаб етади, дейди.

Жалолиддин Румийнинг маънавий мероси ислом маданиятида юксак ўрин тутади. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти марказида инсонни тўғри йўлга бошлаш ва тарбиялашнинг долзарб аҳамиятини кўришимиз мумкин.

Image Caption

Эй юзимни даҳр аро мисли қамар қилган ўзинг,Банд-бандим сўйлатиб, аҳли назар қилган кўзинг.

Эй шамолингдан дарахтим рақс айлаб, ўйнаган,Номинг айтсам, оғзими шаҳду шакар қилган сўзинг.

Сен билурсанки дарахтим не учун рақс айлагай,Барг бердингми самар ё бесамар қилган ўзинг?

Баргидин ҳам бир нишон йўқ, мевасидин – бир нишон,Эй дарахтим сабрини зеру забар қилган ўзинг.

* * *

Гул каби гулшан томон кетмоқдасан,Сендаман мен, сен қаён кетмоқдасан?

Лолу гунг бўлди сени савсан кўриб,Гулрухим, савсан томон кетмоқдасан.

Майфуруш икки лабингдин, эй санам,Бергали мастларга жон кетмоқдасан.

Дилраболар ортинга юлдуз мисол,Сен тўлин ойсан, жаҳон кетмоқдасан.

Ўзга бир оташ ёқурсан ҳар кима,Тошми темирдил – ниҳон кетмоқдасан.

Мен сенинг зарранг бўлиб рақс айлагум,Эй қуёш, равзан томон кетмоқдасан.

Сурма янглиғ кўзга солгайман сени,Эй дил, эй дил, беомон кетмоқдасан.

* * *

Бир сонияда мени гулистон қиладир,Бир сонияда яна зимистон қиладир.

Бир сонияда фозилу устод айлар,Ёш бола мисоли яна нодон қиладир.

Бир пасда уриб тош, мени синдирадир,Бир пасда яна мисоли султон қиладир.

Бир пасда офтоб била тенг айлар,Бир пасда қаро туну шабистон қиладир.

Тутдим этагидин икки қўлим бирлан,Токи кўройин деб, не достон қиладир.

Хуш дардининг майига менман қадаҳ,Гарчи мени мастларга хон қиладир.

Шул-чун шакаридан оладирман тун-кун,Токи лақабимни шакаристон қиладир.

* * *

Дилбарим қилгай вафо андаккина,Чиқди хуш айлаб садо андаккина.

Менга бир кулди кеча ул навбаҳор,Бўлди рўзгорим зиё андаккина.

Оқ атиргул чиқди хандон айлабон,Бўлди боғим хушнаво андаккина.

Ул нафис тонгим манга берди нафас,Шул нафасдин мен адо андаккина.

Оқ булутим қўнди дарё бўйига,Хок бўлгил, мен – само андаккина.

Мен ёғай ёмғир бўлиб, гуллар очиб,Бўлки, мен бергум сафо андаккина.

Менга муҳлат бергил, ўздин кетмагил,Сабр айлай, дилрабо, андаккина.

Кофир ўлгайман, анинг ишқида гарСабр қилсам, эй Худо, андаккина.

* * *

Дилимнинг дардини ҳаргиз ҳувайдо айлаюб бўлмас,Бу кўксим ичра бир сир бор, ки пайдо айлаюб бўлмас.

Сенинг ҳуснинг бизим кўзларга токи тола нур бермас,Жамолинг боғида асло тамошо айлаюб бўлмас.

Сени то сўйламаскан тил, умрлар ўтса ҳамки бил,Сенинг лаъли лабингдан бир таманно айлаюб бўлмас.

Бу оламда фақат танҳо сенга юз бурмагунча то,Сенинг чеҳранг билан дилни мусаффо айлаюб бўлмас.

Меҳр нуринг қилиб ифшо, киши заррангга етмас то,Масиҳо даҳрининг таркини асло айлаюб бўлмас.

Бутун олам тиниқ кўзгу, ки ишқ майхонасидир буМаю ишқ мастлигин бир жойда барпо айлаюб бўлмас.

Агар ошиқ дилидан ким хабарсиздир, шуни билким,У шайдоликни билмайдур ва шайдо айлаюб бўлмас.

Бу олам узра гар Ийсо чиқиб келмас экандир то,Бу гумбаз узра бир сайру тамошо айлаюб бўлмас.

Лабининг бодасидиниким қуйибдир Шамс қалбига,Букун бир қатрасини ҳам ҳувайдо айлаюб бўлмас.