Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 23-30 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Жаҳон банки ва Ўзбекистон " Транс-афғон" темир йўли қурилиши бўйича ҳамкорлик қилади
- Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль қўлга киритди
- Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой устунлик қилмоқда
- АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Ўзбекистонга келди
- Ўзбекистондаги форс классик адабиётининг буюк намояндаси- Румий асарлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
-
Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди
-
Тошкентда кечаси кучли портлаш юз берди
- Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия президенти билан учрашувида иштирок этди
***
Ўзбекистон президенти идораси кечанги хабарида Жаҳон банки Ўзбекистон лойиҳаларини хусусийлаштиришдадан ташқари Трансафғон йўли қурилишига ҳам ёрдам беради деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказганди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки етакчилари учрашувида Ўзбекистн пезинет Мирзиёев ҳам жаҳон банки раиси Ажай Бангани ушбу банки гуруҳи президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклади ҳамда унинг раҳбарлигида банк ривожланаётган мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланишига фаол кўмаклашишни давом эттиришига ишонч билдирди.
Хусусийлаштириш ва самарали давлат бошқаруви соҳаларида банкнинг экспертлик ва техник кўмагини кенгайтириш, карбонсизлаштириш, муқобил энергетика, инфратузилма ва коммуникациялар, сув таъминоти бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ва уларга хусусий инвестициялар, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш ҳамда бошқа стратегик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жаҳон банки раиси Ажай Банга, ўз навбатида, мамлакатимизда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини юқори баҳолаб, ўзаро манфаатли шерикликни бундан буён ҳам ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Банкнинг дунё бизнеси етакчи вакилларидан иборат Маслаҳат кенгаши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.
***
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ ёзги Осиё ўйинларига старт берилди. Мусобақанинг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза — жами 7 та медал билан тақдирланди. Мусобақадаги илк олтинни дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова қўлга киритди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобига мусобақадаги дастлабки медални академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ёзиб қўйди. Спортчилар финал дастурида марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медалини қўлга киритишди.
Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиев бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
Шунингдек, М2х дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев ҳамда Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги кумуш медалини қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медаль Хитой, бронза медали эса Индонезияга насиб этди.
М2 дастурида қатнашган академик эшкак эшувчилар Шеҳроз Ҳакимов ҳамда Дилшоджон Худойбердиев марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медални қўлга киритишди.
Дилназ Мурзатаева Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди. 17 ёшли спортчи ярим финал жангида жанубий кореялик Инжеонг Чоига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.
**
2023 йил январ-август ойида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчига айланди – 1,9 млрд доллар.
Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Ўзбекистон Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1,7 млрд доллар ҳамда 961 млн долларлик савдо айланмаси билан Хитой ва Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
Қозоғистон – 951 млн;
Афғонистон – 538 млн;
Қирғизистон – 492 млн;
Тожикистон – 389 млн;
Франция – 262 млн;
Покистон – 174 млн;
БАА – 171 млн АҚШ доллари.
2023 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 6,5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Кейинги ўринлардан 4,2 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,9 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.
***
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Куриллани қабул қилди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов генерал Майкл Куриллани Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, икки давлат ўртасида мудофаа соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
Учрашув давомида томонлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.
**
Ўзбекистондаги форс адабиётининг етак шоирларидан бири Жалолиддин Румий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилганин бу мамлакат Шарқшунослик институти Тарихий ҳужжатларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи хабар қилди.
Эрон классик шоирлардан бири бўлмиш Жалолиддин Румий асарлари куллиёти Ўзбекистон Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасида сақланаётгани айтилган.
Спутник т билан суҳбат қилган Ўзбекистон Шарқшунослик институти Тарихий ҳужжатларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғиСанжар Ғуломовнинг сўзларига кўра, жаҳон адабиётининг буюк сиймоларидан бири улуғ мутафаккир Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1273) асарлари куллиётининг ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилиши дунё миқёсида катта бир воқеа бўлди.
“Мавлоно асарлари нафақат юксак бадиийлиги, балки уларга сингдирилган кучли ҳаёт фалсафаси билан оммани ўзига ром этиб келган. Унинг “Фиҳи мо фиҳий” ("Ичингдаги ичингдадир"), “Мавоизи мажолиси сабъа” ("Етти мажлис мавъизалари") ва “Мактублар”и мана яратилганига етти асрдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, уларга бўлган қизиқиш ортса ортдики, лекин асло сусаймади”, — деди у.
Мавлоно Жалолиддин Балхий /Румий/
Мутахассиснинг айтишича, Жалолиддин Румийнинг асарлари Шарқшунослик институти хазинасида сақланишда давом этади. Фақат эндиликда бу ЮНЕСКО ташкилоти ҳомийлигида амалга оширилади.
“Бу масалада жуда кўп халқаро йиғилишлар ўтказдик. Ҳатто менда аввал бошда "Ҳа, бизнинг хазина 2000 йилдаёқ Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига тўлалигича киритилган бўлса, институтимиз яна алоҳида бир неча нусхани тақдим этиши шартмас-ку", деган савол ҳам бор эди. Лекин бу ерда бошқа масала бор. Биринчидан, қўлёзмаси бору, аммо маълум сабаб билан ЮНЕСКО рўйхатига кирмаган фондлар ҳам бор. Бунақа фондлар, албатта, ЮНЕСКО рўйхатига киришдан жуда манфаатдор”, — дея қўшимча қилди Ғуломов.
***
Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
Таъкидланишича, 25 сентябрь куни Қатарда XXII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференцияси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этмоқда.
Конференция кун тартибида дунё маданий сиёсатининг етакчи тамойиллари ва барқарор ривожланиш кўрсаткичлари, ислом оламида инсониятнинг барҳаёт бойликлари ва анъанавий билимларини қадрлаш, маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
“Энг муҳими, конференция доирасида 2025 йил Самарқанд Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу мақом бизга яна бир карра дунёга маданий меросимизни намоён этиш имконини тақдим этади”, - деб ёзади вазир.
**
28 сентябрь куни соат 03:00да ФВВ Тошкент шаҳар Бошқармаси навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та автонарвон ва ўт ўчирувчи вертилётлар соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. Ўзбекистон ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда.
Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда.
Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади.
Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.
Жароҳатланганлар бор. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
**
Ўзбекистон президенти Германияга амалий ташрифи доирасида 29 сентябр куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.
Тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркман халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни, шу жумладан Европа Иттифоқи дастурлари доирасида таъминлашнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Шавкат Мирзиёев ўз сўзида “Марказий Осиё - Германия” форматидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталди. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига, энг аввало юксак технологиялар ва инновацион ривожланиш, транспорт коммуникациялари, “яшил” энергетика, касбий таълим, фаол маданий ва академик алмашинувларга алоҳида эътибор қаратилди.
Германиянинг етакчи компания ва банклари Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтираётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Суҳбатда Германия Федерал президенти Ўзбекистон етакчисини Берлин шаҳридаги дунёга машҳур Жеймс Симон галереясида ноёб маданий-тарихий кўргазма муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Бир неча ой ичида кўргазмага 200 минг нафар берлинликлар ва Германия пойтахти меҳмонлари ташриф буюрди.