Маривон туманидаги тарихий ёдгорликлар
-
Маривон тумани
Таъкидлаб ўтганимиздек, Маривон тумани шимол ва ғарбдан Ироқ юрти билан чегарадошдир. Маривон шаҳри мазкур туманнинг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1272 метрлик баландликда жойлашган.
Маривон туманида ёмғиргарчиликнинг йиллик мезони 750 миллиметрни ташкил этади ва Эронда энг кўп ёмғир ёғадиган минтақалардан саналади. Шу ёмғиргарчиликлар туфайли минтақанинг баланд тоғлари, тоғ этаклари, дашт ва водийлари турли ўсимлик ва ўтлар билан қопланган. Иқлимнинг муносиблиги мазкур минтақаданинг тоғли ҳудудларида мислсиз ўрмонларнинг юзага келишига ҳам сабаб бўлган. Курдистон вилояти ўрмонларининг 60 фоизи ҳам ушбу ўрмонлардан иборатдир.ривон шаҳри таъкидлаб ўтганимиздек, туманнинг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1272 метрлик


Маривоннинг иқтисодий ҳаёти узоқ вақтлардан бери табиий манбалар, ўрмонлар ва ўтловларга таяниб келган. Шу сабабдан чўпонлик, чорвачилик ва ушбу соҳанинг маҳсулотлари Курдистон аҳолисининг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Минтақанинг айрим жойларида эса зироатчилик, боғдорчилик ва халқ амалий санъати ҳам кенг ривожланган. Бугунги кунда ҳам мизкур минтақанинг муҳим иқтисодий фаолиятлари қишлоқ хўжалик ва чорвачилик, полиз маҳсулотлари, тутун ва тамакига ўхшаган наботот саноати, дуккакли маҳсулотлар ишлаб чиқаришлардан иборатдир.Халқ ҳунармандчилик санаътида гилам тўқиш ҳам минтақада кенг ривожланган ва аҳоли учун даромад келтирувчи соҳалардан бири ҳисобланади. Айтиш жоизким, Маривон Курдистон вилоятининг муҳим бир қисми бўлиб, узоқ тарихий ўтмишга эга бўлиши билан биргаликда асрлар давомида ўзига хос маданият ва тамаддунга ҳам эга бўлган. Мазкур минтақада сақланиб қолган тарихий ёдгорликлар айтган сўзларимизга далил бўла олади.
Маривон атрофидаги қадимий ҳудудларда маълум қилинишича, уч минг йил олдин одамлар мазкур минтақада истиқомат қилишган. Маривон шаҳри Тисафон ва Тахти Сулаймон, яъни Эроннинг муҳим бўлган икки қадимий шаҳарнинг йўлида жойлашгани боис Ашконийлар ва Сосонийлар даврида диққат марказида бўлган. Кейинги даврларда Маривон шаҳри бир туманнинг маркази бўлиши билан биргаликда бошқа шаҳарлар билан алоқалар ўрнатишда ҳам муҳим рол ўйнаган. Маривондаги тарихий ёдгорликлар ва дилкаш табиий манзараларнинг мавжудлиги минтақанинг туристик жозибаларига айланган. Ушбу қадимий обидалар ва табиий манзараларнинг айримлари борасида сизга маълумот бермоқчимиз.
Имом қалъаси муҳим бўлган тарихий ёдгорликлардан бири ҳисобланади ва Маривон шаҳри шарқидан 3 километрлик узоқликда жойлашган. Бу қалъа ҳижрий-қамарий 945 йилда қурилган. Бугунги кунда ғиштдан ясалган ушбу қалъа биносининг сув сақлайдиган жойида тошдан қурилган зиналари сақланиб қолгани кўзга ташланади.


Имом қалъаси кейинги йилларда Курдистон ҳокимларининг бири томонидан таъмирланади ва фойдаланишга берилади. Мазкур қалъа ёнида “Масжиди Сурх” номли бинонинг ҳам қолдиқлари мавжуд.

Маривон –Санандаж йўлидан 65 километрлик узоқликда жойлашган Нигил қишлоғи ҳам мазкур минтақада хос аҳамият касб этади. Нигилга шуҳрат келтирган нарса ундаги масжид сейфида сақланаётган Қуръоний каримнинг қадимий ва нафис нусхасидир. Куфий хатида ёзилган ушбу Қуръон китобининг нафис нусхаси минг йиллик тарихга эгадир.



Маривон туманининг табиий жозибаларидан бири Заривор кичик кўлидир. Ушбу кўл Эрон миллий мероси рўйхатига киритилган.Маривон кичик кўли номи билан ҳам аталувчи Заривор кўли Курдистон вилоятида муҳим бўлган табиий жозибалардан бири ҳисобланади. Мазкур кичик кўл Маривон ғарбидан икки километрлик узоқликда ва денгиз сатҳидан 1285 километрлик баландликда жойлашган. Ушбу кўлнинг суви чучукдир ва унинг суви ундаги булоқлардан қайнаб чиқаётган сувлар билан таъминланади.


Ушбу кичик кўлнинг атрофидаги яшил даштлари ва тоғлари ўрмонлар билан қопланган. Заривор кичик кўлининг узунлиги 5 километрни, унинг кенглиги 1.6 километрни ва чуқурлиги эса беш ярим метрни ташкил этади.
Заривор кичик кўли чучук сувга ва қулай шароитга эга бўлгани боис унда турли балиқларни кузатиш мумкин. Оқбалиқ, капур ва арусмоҳи шулар жумласидандир. Арусмоҳи ёхуд келинбалиқ ушбу кўлнинг жойдори балиқларидан бўлиб, муҳим иқтисодий аҳамият касб этади.
Маривон шаҳри таъкидлаб ўтганимиздек, туманнинг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1272 метрлик баландликда жойлашган.