Генерал Боқерий: Суриядаги ўзгаришлар душманнинг минтақа тинчлигини издан чиқаришга қаратилган
(last modified Sun, 30 Dec 2018 09:33:17 GMT )
декабр 30, 2018 14:33 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқерий:
    Генерал Боқерий:

Суриядаги ўзгаришлар душманнинг минтақада нотинчлик келтириб чиқаришга қаратилган уринишларининг бир кўриниши ҳисобланади

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғига кўра, Суриядаги ўзгаришлар душманнинг минтақада нотинчлик келтириб чиқаришга қаратилган уринишларининг бир кўриниши ҳисобланади. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқерий бугун якшанба куни ўз чиқишида, душман Ғарб разведка хизматлари томонидан ташкил этилган ИШИД террорчилик гуруҳи сингари такфирчи гуруҳларни ташкил этиш билан,

Суриянинг қонуний ҳукуматига қарши уруш бошлади ва террорчиларни қўллаб-қувватлаб, ҳатто қамал пайтида ҳам ҳарбий қурол-аслаҳалар ва вертолётлар билан ҳимоя қилиб, террорчиларни қочишлари учун замин яратиб беришди ва ҳатто лигистик ёрдамларни ҳам тақдим этишди. 

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғига кўра, ғарбликлар илгаригидек Сурия миллатини бомбардимон қилишмоқда ва уларга қарши ракета ҳужумларини амалга ошириб келишмоқда. 

Ёрлиқ