Инқилоб Раҳбари: сионистик режимнинг тиз чўкишига оз қолди
(last modified Mon, 31 Dec 2018 12:14:10 GMT )
декабр 31, 2018 17:14 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари
    Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари фаластинликлар душманга қарши қудрат билан курашмоқда ва Аллоҳнинг лутф- марҳамати билан яқин келажакда фаластинликларнинг якуний ғалабаларига гувоҳ бўламиз, деб айтдилар.

Бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  Фаластин исломий жиҳод бош котиби Зиёд Аннахола ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида,  Фаластин масаласидаги ёрқин бир дастурга ишора қилиб, ушбу дастур асосида қарши кураш олиб борганингизда ғалаба қозонасиз,  қарши кураш олиб бормаганингизда эса ғалаба қозона олмайсиз, аммо илоҳий фазл -марҳамат билан фаластинликлар ҳозиргача сионистик режимга қарши кураш олиб бориб, катта ғалабаларга эришган,  деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек, Фаластин халқининг энг буюк ғалабаси барча арабий давлатлар биргаликда мағлуб эта олмаган сиоинстик режимни тиз чўкишга мажбур қилгани эди  ва келажакда ҳам илоҳий лутф -марҳамат билан янги- янги ғалабаларга эриша оладилар,  деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзларида муқовимат кучлари билан олдинги иккита уруш, яъни 22 кунлик ва 8 кунлик урушларда оташкесимни  таклиф қилишга мажбур бўлган сионистик режим сўнгги урушда ҳам 48 соат ичида оташкесим жорий қилиш таклифи билан чиқди, бу таклиф босқинчи сионистик режимнинг мағлуб бўлгани ва тиз чўкишининг яққол далили эди,  деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  сўнгги йиллар ичида фаластинликларнинг кетма-кет ғалабаларининг асл сабабини муқовимат ва душман қаршисида тура олишганлиги эканлигига тўхталиб,  муқовимат кучлари мавжуд бўлган замонга қадар сионистик режимнинг инқирози ва мағлубияти давом этаверади,  деб айтдилар. 

Ёрлиқ