Эрон ТИВ наттоғи: Европа АҚШ босимларига дош беролмайди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Европа АҚШ босимлари қаршисида тура олиш қудратига эга эмаслигини кўрсатди, деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий АҚШнинг ядровий келишувдан чиққанидан кейин бу келишувни сақлаб қолиши учун аниқланган замондан икки ой ўтиши билан SPV номли молиявий мехаизм хусусида ҳеч қандай ҳаракатлар юзага келмаганига тўхталиб, мазкур механизмдаги айрим ноаниқликлар ҳамда Европа мамлакатларига қарши АҚШ босимларининг кучайиши ушбу музокараларнинг чўзилишига замин яратган, деб айтди.
Қосимий ўз сўзларида Европа давлатлари ядровий битимни сақлаш учун сиёсий саъй- ҳаракат қилишлари керак эди, аммо улар амалда АҚШ босимлари қаршисида тура олмаслик ва лозим вақтда ўз мажбуриятларини ижро қилишда кучсиз эканликларини намоён этдилар, деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек Остона музокаралари жараёни мавзусида Эрон, Россия ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликлар ҳамда Сурия бўҳронини ҳал қилиш учун бу музокараларга кафолат берувчи мамлакатларнинг келгуси дастурлари хусусидаги саволга жавобан, кузатилган дастуларнинг амалга оширилишига қадар, музокаралар жараёнини давом эттиришни таъкидлади.
Баҳром Қосимий шунингдек Бағдод давлатининг таклифи асосида Эроннинг ҳарбий маслаҳатчилари Ироқда террорчилик гуруҳларга қарши кураш олиб боришди. Аммо Ироқнинг айрим минтақалари ИШИД террорчи гуруҳи ишғолидан озод қилинганидан кейин Эроннинг ҳарбий маслаҳатчиларининг маъмурияти ҳам якунланди, деб изоҳлади.