Курдистон вилоятидаги Қамичқой қалъаси ва Қизил Увзан дарёси
Бижор туманида ҳам муҳим бўлган тарихий ёдгорликлар мавжуд. Улар орасида Қамичқой қалъаси ўзига хос ўрин тутади.
Курдистон вилоятининг бошқа туманларидан бири Бижор минтақасидир. Мазкур минтақада ҳам кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Эшиттиришларимиз давомида сизни ушбу туман ва ундаги муҳим табиий манзаралар ва қадимий обидалар билан таништириб борамиз.
Бижор туманининг масоҳати 7730 квадрат километрни ташкил этади ва Курдистон вилоятининг шарқида жойлашган. Мазкур туман Эрон ғарбидаги тизма тоғлар ўртасида жойлашгани боис унинг бирдан уч қисмини тоғлар ташкил этади. Бижор шаҳри туман маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан икки минг метр баландликда жойлашган.
Бижор минтақасининг тарихи милоддан олдин бўлган уч минг йиллик даврга бориб тақалади.
Иқлимнинг хилма-хиллиги ва об-ҳавонинг хослиги сув манбаларининг ошиши ва турли ўсимликлар ва ўрмонларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Курдистон вилоятининг ерларида мавжуд ушбу ўрмонлар ва яшил ўтлар турли ҳайвонлар, қушлар ва сув жонварларининг яшашлари учун қулай шароитлар яратишган. Шу сабабдан Курдистон вилояти Эронда ов учун муносиб бўлган асосий минтақалардан бири ҳисобланади.
Атроф-муҳитни ҳимоялаш ташкилотининг берган ҳисоботига кўра, мазкур вилоятда ов қилишга ихтисослаштирилган 34та минтақа мавжуд. Ушбу минтақаларда сут эмизувчи ҳайвонлардан тортиб, турли қушларгача бўлган мавжудотларни учратиш мумкин.
Айтиш лозимки, Курдистон вилоятидаги табиий захиралар вилоятнинг шимоли—шарқий қисмида 23 минг гектарни ташкил этади ва уларнинг айрим қисмлари Бижор туманига тегишлидир.
Қамичқой ва Қизил Увзан дарёлари ҳам мазкур минтақада жойлашган ҳамда қорабалиқ, келинбалиқ ва сув мушуги каби жонварларни ушбу дарё сувларида кўриш мумкин. Бижор минтақасидаги ҳар бир табиий жозибалар ва ҳайвонот олами сайёҳларни бефарқ қолдиролмайди.
Бижор туманида ҳам муҳим бўлган тарихий ёдгорликлар мавжуд. Улар орасида Қамичқой қалъаси ўзига хос ўрин тутади. Мазкур тарихий қалъа Қамичқой деб аталувчи қишлоқ ва дарё яқинида жойлашган. Археологларнинг ақидаларига кўра, ушбу қалъа биносининг тарихи милоддан олдинги VIII ва IX асрларга бориб тақалади ва меъморчилик жиҳатидан ноёб ёдгорликлардан ҳисобланади.
Қалъанинг ғарбий тарафида чуқурлиги минг метр бўлган дара мавжуддир ва қалъанинг бошқа тарафида унга душман киролмаслиги учун азим тошлар билан баланд девор қурилган. Ундаги қасрлар ва бинолар милоддан олдин анъана бўлган меъморчилик санъати асосида қурилган. Қалъада топилган ашёлар кўрсатмоқдаки, мазкур қалъада мидиялар, портлар, ашконийлар ва мўғуллар ҳукмронлик қилган турли даврларда ундаги бинолар одамларнинг яшаш жойлари бўлган.
Бижор йирик бозори ҳам Қожор даврида қолган ёдгорликлардан бири ҳисобланади ва Бижор шаҳрининг қадимий қисмида жойлашган. Ушбу бозор мажмуасига узун бўлган шимолий-жанубий раста, ҳожи Шаҳбознинг кичик саройи, Амир Тумон номли сарой ва бозордаги асосий йўлнинг икки томонида эски усулда қурилган бир неча ҳужралар киради. Қолган хона ва йўлакчалар эса қайтадан ўзгартирилган.
Ҳожи Шаҳбоз кичик саройи Бижор йирик бозорининг шарқий томонида жойлашган.
Мазкур усти ёпилган кичик сарой атрофида кўплаб хоналар мавжуд. Унга хос бўлган меъморчиликни кичик саройнинг устки қисмида ишлатилган камалак шаклидаги безаклар ва нур кирадиган жойларида кўриш мумкин. Ушбу безаклар нафис бўлиб, гўзал дид билан яратилган.
Амир Тумон саройи Бижор бозорининг ғарбий бурчакида жойлашган ва Бижор аҳолиси ўртасида Амир Туман кичик саройи номи билан аталади. Ушбу сарой катта бир ҳовлига эга бўлиб, унинг атрофида хоналар қурилган. Бир қаватли ушбу сарой ғишт ва тош билан қурилган. Бижор бозори шамсий 1378, милодий ҳисоб билан 1999 йилда Эрон Маданий ёдгорликлар ташкилоти томонидан мамлакат миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.