Эроннинг космик лойиҳалари ҳақида Американинг иддаоларига Зарифнинг аксиламали
Эрон Ташқи ишлар вазири Америка Ташқи ишлар вазирининг Эроннинг космик лойиҳалари ҳақидаги иддаоларига аксиламал кӯрсатди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ билан ишлаш департаментининг хабарига кӯра Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Америка Ташқи ишлар вазирига жавобан деди: Эроннинг космосга ернинг сунъий йӯлдоши учириши ёхуд ракеталарини синовдан ӯтказиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолютсиясига зид эмас. БМТ резолютсияларига биз эмас, балки Америка мунтазам равишда риоя қилмаяпти.
Эрон Ташқи ишлар вазири Америка давлат мулозимларига эслатди: таҳдиднинг меваси-- таҳдид, ҳурмат-эҳтиромнинг меваси эса ҳурмат -эҳтиромдир.
Европа мамлакатлари, Россия ва Хитой ҳам Американинг бу ӯзбошимчаликларини рад қилиб келишади.