Сурия Эроннинг такфирчи гуруҳларга қарши олиб бораётган позициясини юқори баҳолади
Сурия мудофаа вазирининг ўринбосари Эроннинг такфирчи гуруҳларга нисбатан тутган муҳим позициясини юқори баҳолади. Мустабидлар Суриянинг тараққиётини кўра олишмаслигини айтиб, Сурия барча қийинчиликларга қарамай муқовамат ҳаракатларига содиқ қолади
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия мудофаа вазирининг ўринбосари Маҳмуд аш-Шава душанба куни Теҳронда Осиё ғарбида хавфсизлик ва мудофаага бағишланган халқаро анжумандаги чиқишида, мустабидлар Суриянинг тараққиётини кўра олишмаслигини айтиб, Сурия барча қийинчиликларга қарамай муқовамат ҳаракатларига содиқ қолади деб маълум қилади.
Сурия мудофаа вазирининг таъкидлашича, ИШИД ва ан-Нусра сингари террорчи гуруҳлар Сионистик режим кўрсатмасига биноан Сурияда фаолият олиб боради.
Улар қавмлар ва қабилалар ўртасида ихтилоф ва низолар келтириб чиқаришга ҳааркат қилишади. Бундан кўзланган мақсад эса, Сурияда ички жангларни келтириб чиқаришдан ташқари муқовамат ҳаракатининг олға силжишини олдини олиш ва муваффақиятсизликка учрашини назарга олган.