Эронни айблаш Европани террористларни қўллаб -қувватлаш учун жавобгарликдан соқит қилмайди
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Эрон ислом жумҳуриятига қарши Европа давлатларининг сўнгги иддаоларини шарҳлар экан, Эронга қарши тўҳматлар Европани террорчиларни ҳимоя қилиш учун жавобгарликдан озод қилмайди, деб эълон этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Твиттер саҳифасида, Европа давлатлари жумладан, Дания, Голландия ва Франция 12 минг эронликларни қатл этган ва Ироқ курдларига қарши Садом жиноятларида қатнашган Мунофиқин террорчи гуруҳчаси, ҳамда Европа ҳудудларидан туриб, Эроннинг бегуноҳ фуқароларини қатл этиш учун лойиҳалар тузаётган бошқа террорчи гуруҳларга паноҳ бермоқда, деб ёзди.
Кеча Европа Иттифоқи Эронга қарши илк санкцияларни қўллади.
Дания томонидан Эронга қарши иддаолар ортидан ушбу санкциялар жорий қилинган.
30 октябрь куни Дания давлати ҳеч қандай далил ва факт келтирмаган ҳолда Теҳрон давлатини ўз ҳудудида ҳужум уюштиришда айблади.
Эрон ислом жумҳурияти эса ушбу иддаоларни қатъий рад этмоқда.