Руҳоний: Биз ўзимизнинг мудофаа ва илмий ракеталаримиз билан фахрланамиз
Эрон президентига кўра, Эрон халқи ядровий келишув билан юксак марраларни қўлга киритди ва ушбу келишув БМТ хавфсизлик кенгашининг олтита резолюциясини бир кунда йўққа чиқарди
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, бугунги ракета Эроннинг мудофаа воситаси бўлиб, Эрон миллати ушбу ракеталар билан фахрланади.
Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Теҳронда Эрон тизими манфаатларини белгилаш мажмуасининг марҳум раиси Оятуллоҳ Ҳошемий Рафсанжонийнинг риҳлат қилганига икки йил бўлгани муносабати билан ўтказилган тадбирдаги чиқишида, келаси ҳафталарда Эронда ишлаб чиқарилган ракета билан иккита янги спутникни космосга чиқарилишини маълум қилди.
Шунингдек, Эрон президентига кўра, Эрон халқи ядровий келишув билан юксак марраларни қўлга киритди ва ушбу келишув БМТ хавфсизлик кенгашининг олтита резолюциясини бир кунда йўққа чиқарди.
Ҳасан Руҳоний ўз нутқи давомида мамлакатга ҳукмронлик қилиш учун Эронга қарши мажбурий жанг фақат ҳарбий уруш эмаслиги баён этиб шундай айтдики, Исломий инқилоб душманларининг Эрон миллатига қарши мажбурий жангларни келтириб чиқаришидан кўзланган муҳим мақсади, ушбу инқилобнинг бутун жаҳонга қулай фурсат бўлишини йўққа чиқариш эди.