Январ 12, 2019 18:29 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 12 университети дунёдаги мингта энг яхши олийгоҳлар қаторидадир

Дунё университетлари рейтингини аниқлаш марказнинг эълонига асосан, Эрондаги 12 олийгоҳ Халқаро миқёсдаги мингта энг яхши университетлар қаторидан жой олган.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра, (Center for World University Ranking (CWUR-дунё университетлари рейтингини аниқлаш маркази дунёдаги олий ўқув юртлар рейтинги натижаларини эълон қилган. Мазкур ҳисоботга кўра, Теҳрондаги исломий эркин университет, Санъатии Амир Кабир, Тарбияти Мударрис, илм ва санъат, Шероз университети, Машҳаддаги Фирдавсий, шаҳид Биҳиштий тиббий илмлар ва Шаҳид Биҳиштий университети дунёдаги мингта энг яхши олий ўқув юртлари қаторига киритилган.

Айтиш жоиздирки, 57 исломий давлат орасида фақат Эрон, Туркия, Малайзия, Миср, Арабистон, Покистон, Ливан, Нигерия ва Тунис олий ўқув юртлари дунё университетлари бўйича ушбу рейтингга киритилган.

Ёрлиқ