Зариф: АҚШ президентининг Эронга қарши баёнотига муносабат билдирди
(last modified Wed, 16 Jan 2019 06:31:56 GMT )
Январ 16, 2019 11:31 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ президентининг Эронга қарши баёнотига муносабат билдирди
    Зариф: АҚШ президентининг Эронга қарши баёнотига муносабат билдирди

Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эроннинг Ироқ ва Сурия курдлари ўртасидаги алоқалари ҳақида айтган баёнотига жавобан шундай айтдики, Эрон ва курд халқлари минг йиллардан бери бирга яшаган ва ҳозир ҳам бирга ҳамжиҳат бўлиб яшайди. 

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эроннинг Ироқ ва Сурия курдлари ўртасидаги алоқалари ҳақида айтган баёнотига жавобан шундай айтдики, Эрон ва курд халқлари минг йиллардан бери бирга яшаган ва ҳозир ҳам бирга ҳамжиҳат бўлиб яшайди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп яқинда Вазирлар маҳкамаси аъзолари олдида қилган нутқида Сурия курдлари Эронга нефт сотади деб даво қилди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф сешанба куни Ироқ шимолидаги Арбил вилоятига қилган сафарида, Эрон ҳамиша Бағдод ва Ироқ Курдистони минтақаси билан турли соҳаларда жумладан сиёсий ва иқтисодий соҳаларда яхши алоқаларга эга бўлган деб маълум қилди. 

Шунингдек Муҳаммад Жавод Зариф Ироқ миллий ҳокимиятини ва бирликни сақлаб қолиш аҳамиятини таъкидлаб шундай айтдики, бирлик давлатини тезроқ ташкил этиш билан, бир томондан Арбил ва Бағдод ўртасидаги ҳамкорликларни бошқа томондан эса, Теҳрон ва Ироқ курдистони ҳамкорликлари учун замин яратилади.   

Ёрлиқ