Пресс тв каналининг бошловчиси АҚШда қамоққа олинди
(last modified Wed, 16 Jan 2019 07:50:17 GMT )
Январ 16, 2019 12:50 Asia/Tashkent
  • Пресс тв каналининг бошловчиси АҚШда қамоққа олинди
    Пресс тв каналининг бошловчиси АҚШда қамоққа олинди

Пресс ТВ телеканалининг хабар қилишича, ушбу канал бошловчиси Марзия Ҳошемий якшанба кунидан бери ҳеч қандай айбсиз АҚШнинг Вашингтон қамоқхонасида номуносиб ва оғир шароитда ушлаб турилибди.

Телеканалнинг хабар қилишича, ушбу канал бошловчиси Марзия Ҳошемий якшанба кунидан бери ҳеч қандай айбсиз АҚШнинг Вашингтон қамоқхонасида номуносиб ва оғир шароитда ушлаб турилибди.

Америка расмийлари ушбу муслима аёлнинг қамоққа олинганидан кейин унинг ҳижобини ечиб олишган ва унга керакли кийимлар берилмаган. 

Марзия Ҳошимий фақат ўз хонадон аъзолари билан алоқада бўлиб турган ва қамоқда ушлаб турилганини маълум қилган. Унинг қўлига ва оёғига кишан солишганини айтган. Шунингдек, Марзия Ҳошимийга чўчқа гўштидан тайёрланган овқат берилмоқда. Аммо, ушбу муслима аёл шу каби овқатни истеъмол қилишдан ўзини тийган. 

Пресс ТВнинг хабарига кўра, Марзия Ҳошимий асли келиб чиқиши америкалик бўлиб, ўзининг АҚШга қилган куплаб сафарларида АҚШ орган ходимларининг хусусан аэропорт ходимларининг ёмон ва салбий муносабатларидан доимо шикоят қилиб келган. Аммо, ҳозирга қадар қамоққа олинмаган эди.