Генерал Боқирий Баку шаҳрида Илҳом Алиев билан учрашди
(last modified Wed, 16 Jan 2019 13:24:34 GMT )
Январ 16, 2019 18:24 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий
    Генерал Боқирий

Бугун Баку шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош қўмондони ва Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев мулоқот ўтказдилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси Муҳаммад Боқирий Баку шаҳрида Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашганида  икки мамлакат ўртасидаги тарихий ва маданий муносабатларга тўхталиб, Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги муносабатлар,  узоқ муддатли алоқалар ва ҳамкорликларни кенгайтириш учун ҳар икки мамлакат раҳбарларининг қарорларига бориб тақалади ва бугунги кунда жуда юқори даражасидадир деб айтди.

Генерал Боқирий  минтақада тинчлик , барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун Теҳрон ва Баку давлатларининг  саъй -ҳаракатларига ишора қилиб, ҳар икки мамлакат ҳарбий- техника соҳаларида ҳамда чегараларда хавфсизликни янада кучайтириш учун мойиллик кўрсатмоқда деб изоҳлади.

Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси шунингдек Эрон давлатини  терроризмга қарши кураш заминасида Баку давлати билан тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум этди.