Генерал Жаъфарий: Нетаняҳунинг Эронга қарши таҳдидлари кулгулидир
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони сионистик режим бош вазрининг Эронга қарши таҳдидларини кулгули эканлигини таъкидлади.
Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу режимнинг зўравонлик харакатерини яна бир бор крсатиб берган Эронга қарши билдирган ошкора таҳдидларида, Эрон Сурия ҳудудларидан зудли билан ўз ҳарбийлаврини чиқармаганида, Исроил Эрон позицияларига қарши ҳужумларини давом эттиради деб эълон этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Муҳаммадали Жаъфарий шунингдек Суриядаги Эрон персоналлари ва маслаҳатчилари сақланиб қолади деб изоҳлади.
Генерал Жаъфарий шунингдек Эрон Сурияда ҳарбий бўлинмага эга бўлмаганини таъкидлаб, Эрон ҳарбий бўлинмаларининг қудрати ва азамати шу даражададирки душманлар Суриядаги улардан бирининг фоалиятига шоҳид бўлганида ҳарос - қўрқувдан ҳалок бўлишади деб таъкидлади.
Муҳаммадали Жаъфарий ўз сўзларида Эрон давлатини сионистик режимнинг кулгули таҳдидларига ўзини тийишидаги катта бир ҳикмат мавжудлигини ҳам қўшимча қилди.
Генерал Жаъфарий ўз сўзларида шубҳасиз сионистик режим барчадан аввал яқин келажакда Эроннинг инқилобий сабр -чидами сабабини пайқаб қолишига ишора этар экан, сионистик режим масъуллари Эрон ракеталари уларнинг бошига келиб тушиши ҳамда мазлум мусулмонларнинг ноҳақ тўкилган қони қасосини олишидан қўрқиши керак деб аниқлик киритди.