Январ 23, 2019 19:02 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти
    Эрон президенти

Эрон президенти АҚШнинг Эронга қарши ноқонуний ва золимона санкцияларидан асли мақсади Эрон халқига босим ўтказишдан ўзга нарса бўлмаганига тўхталиб, АҚШ давлати Эронга қарши қаратилган истак- хоҳишларига эриша олмайди деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси йиғилишида  Баҳманмоҳ яъни Исломий Инқилоб ғалабаси йиллигини яқинлашиши ва Фажр даҳасини кириб келиши муносабатида билдирган табрик сўзларида  Исломий Инқилобга қарши барча фитналар билан бир пайтда,   Вашингтон давлати Эронга қарши ёвуз мақсадларини амалга ошира олмаган деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  душманларни  нефт экпорти ва банк соҳаларида Эронга босим ўтказишни кўзда тутганлигига тўхталиб, Эрон нефт экспорт  қилиш учун   турли йўллар ва йўналишларга эгадир ва ифтихор билан АҚШ босимлари ва санкцияларини айланиб ўтади деб қўшича қилди.

Эрон президенти  ўтган 40 йил мобайнида  Эронда кашф этилган нефт захиралари ҳажмини Исломий Инқилоб аввалига қараганда икки баравар кўпроқ эканлигини эълон этди.

 

Ёрлиқ