Эрон Шанхай ташкилоти билан муносабатларни кенгайтиришга тайёрдир
Хитойдаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Теҳрон давлатини Шанхай ташкилотига аъзо давлатлар билан ўзаро алоқаларини кучайтиришга атайёр эканлигини маълум этди.
Бугун Хитойдаги Эрон элчиси Муҳаммад Кишоварззода Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти янги бош котиби Владимир Норов билан учрашганида Теҳрон давлатини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан яқин ва конструктив ҳамкорликда бўлганига тўхталиб, Эрон ва Шанхай ташкилоти ўртасидаги алоқаларни турл соҳаларда янада кенгайишига умид қилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг янги бош котиби Владимир Норов ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ўзаро муносабатларида Эрон ислом жумҳуриятининг мавқеияти в ролини алоҳида таъкидлади.
Айтиш жоиздирки Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган.