Қосимий: Варшава конференцияси Эрон ва Европа ўртасида ихтилофларни келтириб чиқаради
(last modified Mon, 28 Jan 2019 12:44:10 GMT )
Январ 28, 2019 17:44 Asia/Tashkent
  • Қосимий
    Қосимий

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Варвашада ўтказилиши кутилаётган Эронга қарши конференцияни Эрон ва Европа ўртасида оралиқ ва ихтилофларни келтириб чиқаришини таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий Варшавада ўтказиладиган Эронга қарши конференция хусусидаги ички  ва ташқи мухбирлар билан ўтказган ҳафталик учрашувида,  АҚШ кўзга тутган махсус мақсадларни ижро этиш учун мазкур конференцияни ўтказмоқчи. Минтақадаги айрим муаммоларнинг асл омили бўлган Европа иттифоқига яқинда аъзо  айрим мамлакатларнинг ҳатти-ҳаракатларига эътибор бериб,  уларни Эрон ва Европанинг айрим бошқа мамлакатлар ўртасида ихтилоф яратиш паийда бўлгани аниқланади.

Эрон ТИВ наттоғи  Англия ташқи ишлар вазири Жерми Ҳантни Польша конференциясида қатнашиши тўғрисидаги саволга жавобан, Варвашада ўтказилиши кутилаётган, конференция Эрон томонидан кузатилади ва дипломатия арсасида ҳам айрим чоралар кўриб чиқилган деб изоҳлади.

АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео 11 январь куни Эронбадбинлик сиёсатлари давомида , Вашингтон давлати  13-14 февраль кунлари  Варшавада Эронга қарши конференция ўтказишни назарга тутганлигини маълум этганди.

Қосимий ўз сўзларида  Эрон билан ракета мавзусида музокара ўтказишга асосланган Франция ташқи ишлар вазири Жон Ивес Ле Дриннинг сўнгги изҳоротини таъкидлаб, Эроннинг ракета дастурлари бутунлай мудофаа ва превентив мақсадга қаратилган ва бу мавзу борасида музокара ўтказиш мутлақо мумкин эмас, шунигдек бошқаларнинг музокаралари ва қарашлари билан ҳам ушбу лойиҳа ўзгармайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ