Террорчилар Эрон жануби шарқига ҳужум қилишди
(last modified Sat, 02 Feb 2019 06:46:25 GMT )
феврал 02, 2019 11:46 Asia/Tashkent
  • Террорчилар Эрон жануби шарқига ҳужум қилишди

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси пиёда кучларининг Қуддус маркази матбуот хизмати бир гуруҳ террорчиларни Эрон жануби шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг Некшаҳр тумани Басиж муқовимат минтақаисга ҳужум уюштиришгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси пиёда кучлари Қуддус маркази матбуот хизматининг хабарида келтирилишича, бугун террорчилик гуруҳча жангарилари  Систон ва Балучистон вилояти Некшаҳр тумани Басиж муқовимат минтақасига ҳужум қилишди. Бу ҳужумда бир нафар фуқаро шаҳид бўлиб 5 киши жароҳат олди.

Некшаҳр тумани прокурори Муҳсин Гулмуҳаммаддийнинг айтишича,  Жайшуззулм террорчилик гуруҳчаси  чиқарган баёниясида, бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олган деб эълон этди.

Жайшуззулм террорчилик гуруҳи, салафийлик ва ваҳобийлик ақидалари билан такфирий ва террорчлик гуруҳларнинг ҳомийларидан биридир.