Зариф АҚШ давлатини INF битимидан чиқишига аксиламал кўрсатди
(last modified Sat, 02 Feb 2019 07:09:00 GMT )
феврал 02, 2019 12:09 Asia/Tashkent
  • Зариф АҚШ давлатини INF битимидан чиқишига аксиламал кўрсатди
    Зариф АҚШ давлатини INF битимидан чиқишига аксиламал кўрсатди

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ давлатини ‏INF-ўрта масофали ядровий ракеталарни тақиқлаш шартномасидан чиққанига кўрсатган аксиламалида, АҚШ билан келишув имзолаш беҳуда бир ишдир деб изоҳлади.

Жума куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартноманинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилишини эълон қилди. Бу шартнома АҚШнинг собиқ  президенти Роналд Рейган ва собиқ шўролар иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев ўртасида  уруш совуқ уруш замонида имзоланганди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам АҚШ давлатини ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиққанига ишора қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп давлатини бошқа бир келишувдан чиққиши бу давлатни Вашингтон томонидан имзоланган барча келишувидан нафратланишидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.

Зариф ўз сўзларида, Трампнинг ҳатти- ҳаракатлари АҚШ билан имзоланадиган келишувлар, у ва унинг давлати учун муҳим ва зарур эмаслигини кўрсатмоқда.