Эрон президенти: Теҳрон ва Анқаранинг яқин алоқалари минтақа мамлакатларининг манфаатига хизмат қилади
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон ва Туркия ислом дунёсидаги ўрни ва мақеъи ҳамда минтақа ва ислом оламида жумладан Фаластинда, Яманда ва Миянмадаги қарашлари бир хилдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Туркиянинг Теҳрондаги янги элчиси Деря Орсдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олишда шундай айтдики,
икки юрт алоқалари стратегик аҳамиятга эга бўлиб Эрон ва Туркиянинг ислом дунёсидаги ўрни ва мақеъи ҳамда минтақа ва ислом оламида жумладан Фаластинда, Яманда ва Миянмадаги қарашлари бир хил эканлиги шунингдек, ҳамкорлик қилишда катта имкониятларга эгалиги икки мамлакатнинг халқаро муносабатларини янада юксалтиришда қулай фурсат бўлади.
Ҳасан Руҳоний Теҳрон, Анқара ва Москва ўртасидаги Сурия бўҳронини ҳал этишдаги уч томонлама ҳамкорликларига тўхталиб шундай айтдики, бугун мазкур учала давлат яъни Эрон, Туркия ва Россия Сурия сингари минтақадаги муҳим масалаларни ечимини топишда ҳамжиҳат бўлиб ишлар олиб бормоқда.