Шамхоний: Эрон ва Сурия терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликларини давом эттиради
(last modified Tue, 05 Feb 2019 14:58:27 GMT )
феврал 05, 2019 19:58 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Эрон ва Сурия терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликларини давом эттиради
    Шамхоний: Эрон ва Сурия терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликларини давом эттиради

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котибига кўра, Сурияда тинчлик ўрнатилиши ва хавфсизликнинг таъминланиши ушбу мамлакатнинг жафо чеккан халқига хизмат кўрсатиш ва ривожланиш учун қулай фурсат бўлади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котиби адмирал Али Шамхоний сешанба куни Теҳронда Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим билан учрашганида шундай айтдики, Сурияда тинчлик ўрнатилиши ва хавфсизликнинг таъминланиши ушбу мамлакатнинг жафо чеккан халқига хизмат кўрсатиш ва ривожланиш учун қулай фурсат бўлади. 

Эрон терроризмга қарши курашда Сурия давлати ва халқи билан ёнма-ён бир сафда бўлганидек, ушбу мамлакатни қайта тиклаш даврида ҳам ўз ёрдамини ва кўмакларини аямайди. 

Шамхонийга кўра, ислом дунёсининг масаласи ҳамжиҳатлик ва бирликка эҳтиёж сезади. Шунинг учун исломий мамлакатлар ўзаро ҳамкорлик ва шерикчилик ҳамда бирдамлик билан бир-барига ёндашишлари керак. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котиби сионистик режимнинг Сурия ерларига қарата олиб бораётган тажовузкор ҳаракатларини, Сурия мустақиллигига ва суверенитетига ҳамда муқовамат кучлари ва армияга қарши ҳаракат дея баҳолади ва ушбу ҳаракатларни ноқонуний деб атади. 

Ёрлиқ