Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари Теҳронда учрашди
(last modified Tue, 05 Feb 2019 16:02:09 GMT )
феврал 05, 2019 21:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари Теҳронда учрашди
    Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари Теҳронда учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири ва Сурия ташқи ишлар вазири билан сешанба куни Теҳронда учрашди ва икки юрт ҳамкорликлари ҳамда Суриядаги сўнги ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказишди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан сешанба куни Теҳронда учрашди ва икки юрт ҳамкорликлари ҳамда Суриядаги сўнги ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказишди. 

Шунингдек, Сурия ташқи ишлар вазири Эрон парламенти раиси Али Лорижоний билан учрашиб суҳбатлашди. 

Сурия ташқи ишлар вазири сешанба куни делегациясига бошчилик қилиб Теҳронга сафар қилган эди.  Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллимнинг Теҳронга сафари давомида Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашиб суҳбатлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллимнинг БМТнинг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Гир Питерсеннинг Теҳронга сафар қилишларидан олдин, Эрон, Россия ва Туркия президентларининг 14 феврал куни Сочи шаҳрида уч томонлама учрашувлари ўтказилиши маълум қилинган эди. 

Ёрлиқ