Эрон учувчисиз учоқ заминасида дунёдаги 5 етакчи мамлакат қаторидадир
Эрон ислом жумҳурияти армияси ҳаво кучлари қўмондони Эрон қуролли кучлари учувчисиз учоқ соҳасида дунёдаги 5 етакчи мамлакат қаторида жой олган деб айтди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча генерал Азиз Насирзода Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида, Исломий Инқилоб ғалабасидан олдин ҳарбий тажҳизотлар, ҳарбий соҳаси мутахассислар ва маслаҳатчиларни хориж мамлакатларидан келтирарди, аммо Инқилоб ғалабасидан кейин ва Эронга қарши мажбурий урушни бошланганидан бери олдинги қуроллар қайта модернизация қилинди ва бугунги илмга мос равишда янги қурол- яроқлар ишлаб чиқарилди деб изоҳлади.
Генерал Насирзода Эрон ҳозирги шароитида учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаришда ўз -ўзини таъминаш даражасига етганлигига тўхталиб, айрим дўст мамлакатлар Эрон учувчисиз учоқлар харид қилишини эълон этганлар дед қўшимча қилди.