Покистон шиа ва суний мусулмонлари Имом Хумайни р.ани улуғлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i43183-Покистон_шиа_ва_суний_мусулмонлари_Имом_Хумайни_р.ани_улуғлашди
Покистон бирлик уламолари, суний уламолари етакчилари ва алломалар шунингдек, Покистон шиа уламолари Эрон исломий жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а нинг мақомларини улуғлашди
(last modified 2019-02-07T11:42:30+00:00 )
феврал 07, 2019 16:42 Asia/Tashkent
  • Покистон шиа ва суний мусулмонлари Имом Хумайни р.ани улуғлашди
    Покистон шиа ва суний мусулмонлари Имом Хумайни р.ани улуғлашди

Покистон бирлик уламолари, суний уламолари етакчилари ва алломалар шунингдек, Покистон шиа уламолари Эрон исломий жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а нинг мақомларини улуғлашди

Урду тилидаги Саҳар телеканалининг пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, Покистон бирлик уламолари, суний уламолари етакчилари ва алломалар шунингдек, Покистон шиа уламолари Эрон исломий жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а нинг мақомларини улуғлашди ҳамда Эрон исломий инқилоби дунё халқларига ҳамжиҳатлик ва фидокорликни намоён этди деб таъкидлашди. 

Покистоннинг шиа ва суний уламолари 1979 йилдаги Эрон исломий инқилобини жаҳон ҳамжамиятида ноёб ва мумтоз деб аташди. 

Эрон халқи Эрон исломий жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а раҳбарлигида ғарбнинг қўғирчоғига айланган режимни қулатди. 

Покистон бирлик уламолари етакчиларининг қайд этишларича, дунёнинг кўплаб инқилоблари бир қанча муддатдан кейин таназзулга юз тутган, аммо Эрон исломий инқилоби Имом Хумайни р.а раҳбарлигида ўз йўлини собит қадам билан давом эттириб келмоқда.